ОФК кубоги-2021. "Насаф" 1-турдан олдин расмий машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
13 май 2021
Эртага, 14 май куни ОФК Кубоги-2021 Марказий Осиё минтақаси гуруҳ баҳслари старт олади.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" машғулоти соат 17:00дан 18:20га қадар ўйин ўтказиладиган "Республика марказий стадиони"да бўлиб ўтди. Одатга кўра, унинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтди. "Аждарлар" машғулотида Душанбега келган ўйинчиларнинг барчаси тўлиқ иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" - "Олой" учрашуви 14 май куни соат 17:00да Душанбедаги "Республика Марказий" стадионида бошланади.


 

Фото. ОФК Кубоги-2021. "Насаф" "Олой"га қарши ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ        

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани 



Толибжон Қосимов

Душанбе, Тожикистон


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia