UZ

Сўнгги янгиликлар

08:44Максим Шацких «Андижон»даги дебют учрашувидан сўнг нималар деди?  4 08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  4 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  2 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  4 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  3 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  10 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  87 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  90 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  5 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади Янгиликлар

ОФК Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" 10 киши қолган амалдаги чемпион билан дуранг ўйнади

Теглар :  ПахтакорАл Айн
ОФК Элит Чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Ал Айн" учрашуви бўлиб ўтди.

ОФК Элит Чемпионлар лигаси 6-тур

"Пахтакор" - "Ал Айн" 1:1  (ТУГАДИ)

Тошкент. "Жар" стадиони. 

Ҳакамлар: Аҳмад Алали, Абдулҳади Аланези, Аҳмад Аббас, Сауд Алсамҳан (барчаси Кувайт)

ВАР: Абдуллаҳ Алкандари (Кувайт)

АВАР 1: Ҳашем Ал Ибраҳим (Кувайт)

Гол: Отабек Жўрақўзиев 6, 1:0, Софиян Раҳими 48, 1:1

"Пахтакор": 12. Владимир Назаров, 2. Беҳрузбек Асқаров, 3. Шаҳзод Азмиддинов, 4. Абдулла Абдуллаев, 8. Диёр Холматов, 22. Умар Адҳамзода (6. Муҳаммадали Ўринбоев, 87), 23. Абдурауф Бўриев, 30. Отабек Жўрақўзиев (99. Улуғбек Ҳошимов, 73), 33. Дониёр Абдуманнопов, 44. Маҳмуджон Маҳамаджонов, 55. Муҳаммадрасул Абдумажидов

Захира: 1. Никита Шевченко, 35. Павел Павлюченко, 11. Пўлатхўжа Холдорхонов, 15. Диёрбек Ортиқбоев, 18. Саидумархон Саиднуруллаев, 20. Дилшод Абдуллаев, 24. Кирилл Тодоров, 31. Муҳаммадали Усмонов, 40. Кими Мерк, 

"Ал Айн": 17. Холид Эйса, 3. Куадио Коуаме, 4. Фабио Кардосо (16. Холид Ал Ҳошми, 90+4), 5. Парк Йонг Ву, 6. Яҳё Нодир, 8. Муҳаммад Аббос, 9. Кожо Лаба, 10. Каку ( 20. Матиас Паласиос, 58), 11. Бандар Ал Аҳбоби (7. Матиас Сеговиа, 30) (27. Секоу Баба, 90+4), 15. Эрик Йоргенс, 21. Софиян Раҳими

Захира: 1. Муҳаммад Бусанда,  13. Аҳмад Барман, 18. Холид Ал Блуши,23. Холид Бутти Алзааби, 24. Фелипе Саломони,  35. Ҳасан Муҳаммад, 46. Драмане Коумаре, 70. Абдул Карим Траоре

Огоҳлантириш: Абдурауф Бўриев ("Пахтакор") 34, Парк Йонг Ву ("Ал Айн") 80, Маҳмуд Маҳамаджонов ("Пахтакор") 90, Шаҳзод Азмиддинов ("Пахтакор") 90

Четлатиш: Яҳё Нодир ("Ал Айн") 55


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+4. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Кардосо ўрнига Ал Ҳошми, Сеговиа ўрнига Секоу Баба тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 9 дақиқа қўшиб берилди. 

90. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Шаҳзод Азмиддинов, Маҳмуд Маҳамаджонов. 

87. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Умар Адҳамзода ўрнига Муҳаммадали Ўринбоев тушди. 

85. НАЗАРОООВ. Бурчакдан узатиб берилган тўпдан сўнг рақиб футболчисининг берган зарбасини Назаров қайтарди. 

83. ЗАРБАА. Яна Кожо Лаба. Унинг мураккаб зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

80. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн" Парк Йонг Ву

80. Бундай паллада маҳорат ўз сўзини айтади.

74. "Ал Айн"дан яна бир кескин ҳужум. Лабанинг зарбаси дарвозага кирмади.

73. ЎЗГАРИШ. "Пахтакор", Жўрақўзиев ўрнида учрашувни Ҳошимов давом эттиради. 

71. Мезбонлар яна хавфли вазият яратди. Назаров тўпни иккинчи уринишда қайтарди. 

70. ЗАРБААА. Диёр Холматовнинг жарима майдончаси ичига кириб берган зарбасини дарвозабон Эйса қайтарди. 

68. ЗАРБААА. "Ал Айн" анча жонланди. Лабанинг "Пахтакор" жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди. 

63. ЗАРБААА. Умар Адҳамзода ичкарига кирди ва зарба берди. Зарба ноаниқ чиқди. 

58. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн", Каку ўрнига Паласиос тушди. 

55. Ҳакам, ҳакам. Маладес бу ҳакам. Яҳё Нодирнинг сариқ карточкаси қизилга айланди. 

53. Ҳакам ВАР монитори ёнига кетди. Сариқ қизилга алмашиши мумкин. Бу яққол қизил. Дониёр Абдуманноповнинг ёғини ўриб ташлади. 

52. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Ал Айн" футболчиси Яҳё Нодирга сариқ карточка кўрсатилди.

48. ГОЛ. Сен урмасанг, сенга уришади. Худди Жўрақўзиевда юз берган вазият энди "Ал Айн" ўйинчисида содир бўлди. Қарши ҳужумда қандай гол уриш кераклигини Софиян Раҳими кўрсатиб берди, 1:1

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус

45+6. ЗАРБААА,. Отабек Жўрақўзиев бирга бир вазиятда "Ал Айн" дарвозасини ишғол қила олмади. 

45. Биринчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

41. Икки жамоа футболчилари ўзаро уришиб кетишди. Ҳаммаси жойида, ҳеч кимга карточка кўрсатилмади.

34. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Пахтакор", Абдурауф Бўриев

30. ЎЗГАРИШ. "Ал Айн, Бандар Ал Аҳбоби ўрнига Матиас Сеговиа тушди.

28. "Ал Айн" футболчиси замбилда майдон ташқарисига олиб чиқиб кетилди. Алмаштириш юз бериши мумкин.

24. ЗАРБА. Бўриевнинг зарбаси жуда ноаниқ кетди. 

18. "Ал Айн"нинг ҳужуми хавфли чиқиши мумкин эди. "Пахтакор" футболчилари Кожо Лабага имконият беришмади. 

12. "Пахтакор"дан олдинга юриш. Аммо самарасиз. 

8. "Ал Айн"дан жавоб ҳужуми. Мезбонлар жарима майдончаси ичидаги тартибсизликдан яхши ҳам рақиб футболчилари фойдалана олишмади. 

6. ГОООООООООООЛ. "Пахтакор" илк дақиқалардан ҳужумкорликка урғу берди ва самарасини олтинчи дақиқага келиб кўрди. Диёр Холматовнинг зарбасини Холид Эйса қайтарди, қайтган тўпни Отабек Жўрақўзиев дарвозага киритиб юборди. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Учрашув бошланишига барча нарса шай ҳолатда. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика