UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Водий клублари Ўзбекистон МТЖ аъзосига даъвогарлик қилмоқда  0 11:18Ўзбекистонлик футболчи Косовога йўл олмоқда  1 10:42Алонсонинг ўрнига яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 10:15"Навбаҳор" келаси мавсум уй учрашувларини қайси стадионда ўтказиши маълум  7 09:46Кечаги аламли натижадан сўнг Аморим нималар деди?  2 09:18ОКМК етакчиларидан бир легионер бўлишга яқин  3 08:50The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди  12 08:17"Андижон" етакчиларидан бир фаолиятини Тошкентда давом эттиради  3 07:46Суперлига плей-офф. Бугун келаси мавсумнинг сўнгги Суперлига иштирокчиси аниқланади  14 03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  1 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  12 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  11 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  6

ЎФФ Абдулҳай Исмоилов 1 йилга дисквалификация қилинганини тасдиқлади Янгиликлар

ЎФФ Абдулҳай Исмоилов 1 йилга дисквалификация қилинганини тасдиқлади

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Абдулҳай Исмоилов Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Антидопинг қоидалари 6-бандини бузганлиги учун 1 йилга дисквалификация қилинди.

Шу йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь кунлари Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионати вақтида олинган допинг-пробаларда Абдулҳай Исмоиловнинг намунасида тақиқланган моддалар аниқланди.

Шу муносабат билан Абдулҳай Исмоилов футболга оид ҳар қандай фаолиятдан 1 йилга четлатилди. Унинг дисквалификацияси ОФК Антидопинг қоидалари бузилган санадан бошлаб, яъни, 2016 йилнинг 3 ноябридан кучга кириб, 2017 йилнинг 2 ноябрига қадар давом этади.

Абдулҳай Исмоилов мазкур ҳолат такрорланган тақдирда қаттиқ жазоланиши ҳақида огоҳлантирилди.

Маълумот учун, Абдулҳай Исмоилов Ҳиндистонда бўлиб ўтган U-16 Осиё чемпионатида КХДРга қарши (3:1) “D” гуруҳи 3-турида ҳамда Ироққа қарши (0:2) чорак финалида майдонга тушганди.


Сайтимизнинг Telegram даги каналига обуна бўлинг - telegram.me/championatasia

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика