UZ

Сўнгги янгиликлар

00:19Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  0 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  0 00:06АПЛ. ​"Челси" – "Борнмут". Таркиблар аниқ!  0 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  0 22:40"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишни истамади  0 22:15Куртуа "Реал"нинг декабр ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди  0 21:42Деклан Райс жароҳат сабаб "Астон Вилла"га қарши ўйнамайди  4 21:05Футболда 2026/2027 йилги мавсумдан бошлаб "Арсен Венгер офсайди" жорий этилиши мумкин  11 20:40Иньяки Уильямс Испания Суперкубоги ҳақида: "Саудия Арабистонида ўйнаш - жуда ёқимсиз"  1 20:18"Ғазалкент" 13 нафар футболчи билан шартнома тузилганини эълон қилди, улар орасида Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳам бор  3 20:04Анвар Ғофуров: "Чемпионликни муносиб ҳимоя қилиш учун барча куч ва маҳоратимизни ишга солишга тайёрмиз"  4 19:40Слот: "Янги футболчиларга қилинган барча харажатлар ҳам самарали бўлмади"  3 19:14Артета "Астон Вилла" билан ўйин олдидан: "Бизни ҳақиқатан жуда қийин ўйин кутмоқда"  16 18:51Эрон чемпионати. "Трактор" ўз уйида "Малаван" билан муроса кўчасини танлади, Ҳамробеков 71 дақиқа ўйнади  2 18:20Мундиал тарихи. Қуръа ташлаган 5 ёшли болакай, иримчи дарвозабон ва ялангоёқ тўпурар, шортиги тушиб кетган Меацца ҳамда пойабзал қутисида сақланган кубок ҳақида ҳикоя қиламиз  0

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФАда Суперлига клублари, стадионлар директорлари ва вилоят ФФ масъуллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоцицациясида Суперлига клублари ва стадионлар директорлари ҳамда вилоят футбол федерациялари вице-президентлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Кун тартибидан Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга янада кўпроқ мухлисларни жалб қилиш, яқинда старт оладиган Про-лига ўйинларининг очилиш маросимларини байрамона руҳда ўтказиш каби масалалар ўрин олди.

Йиғилиш аввалида Суперлига учрашувларини томоша қилиш учун стадионларга келаётган мухлислар учун барча шарт-шароитлар муҳаё қилишини зарурлиги, мухлислар футболга худди байрамга келгандек оила аъзолари билан бирга ташриф буюришлари ва стадиондан катта завқ билан чиқиб кетишлари кераклиги Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан алоҳида топшириқ берилгани таъкидлаб ўтилди. Ўйинлар томошабинлар билан тўла стадионларда ўтадиган бўлса бу ҳолат майдонда тўп сураётган футболчиларга ҳам таъсир кўрсатиб, ўйинлар шиддати ва жозибаси янада ошиши тилга олинди.


Йиғилишда сўзга чиққан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси директори ўринбосари Мирсардор Алимов ЎФА ва ПФЛ томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида Суперлига ўйинларига аввалги мавсумга қараганда сезиларли равишда кўп мухлислар ташриф буюраётгани, бу эса мухлислар ўртасида ўзбек футболига бўлган қизиқиш ортиб бораётганидан дарак бериши ҳақида айтиб ўтди. Аммо шунга қарамай стадионларга ишқибозларни янада кўпроқ жалб қилиш, Суперлиганинг ҳар бир ўйинида стадионлар тўлишини, стадионда байрамона муҳит ҳукмронлик қилиши учун яна қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурлиги ҳақида айтиб ўтди. Бу борада тайёрланган махсус тақдимот йиғилганларга намойиш қилиниб, стадионларга келаётган мухлислар орасида мухлислик маданиятини шакллантириш борасида амалга оширилиши керак бўлган ишлар ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, стадионларда егулик ва ичимликлар сотувини йўлга қўйиш борасида катта тажрибага эга компаниялар билан шартномалар тузиш, клубнинг рамзлари туширилган кепка, футболка, ручка, блокнот, шарф каби турли атрибутикаларининг сотувини йўлга қўйиш, айниқса, кичкина болакайларга мўлжалланган клуб либосларини кўпайтириш кераклиги изоҳланди.

Бу борада “Навбаҳор” футбол клуби томонидан амалга оширилган ишлар бошқа клубларга ҳам намойиш этилди ва бу борада батафсил маълумот берилди.



Мухлисларни стадионларга жалб қилишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар Иттифоқи, “Маҳалла” хайрия жамғармаси ва “Ўзбектуризм” билан ҳамкорликда иш олиб боришга ҳам алоҳида аҳамият қаритилди. Жумладан, юртимиздаги мактабгача таълим муассасалари катта гуруҳлари ва ўрта мактабларнинг 1-4-синф ўқувчилари учун стадионларга экскурсиялар уюштириш, стадионларда жажжи болакайлар учун қўшимча аттракционлар барпо қилиш зарурлиги маълум қилинди. Бундан ташқари, Олий ўқув юртларида таълим олаётган талабалар талабалик гувоҳномаларини кўрсатган ҳолда стадионларга бепул ташриф буюришларини йўлга қўйиш ҳам таъкидлаб ўтилди. Чет эллардан Ўзбекистонга келаётган туристлар учун стадионларимизга турлар уюштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, икки кундан кейин бошланадиган Про-лига учрашувларининг очилиш маросимларини ҳам худди Суперлига ўйинлари очилиш маросимлари каби байрамона руҳда ўтказиш, учрашувлардан аввал турли дастурлар тайёрлаш борасида фикр алмашилди.

Йиғилиш сўнггида клублар ва стадионлар директорлари кун тартибидаги маслалар юзадиган ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика