UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  0 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:28АПЛ. "Ливерпуль" - "Лидс" ҳамда Лондон дербиси учун асосий таркиблар маълум!  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  8 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  4 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  8 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  5 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  3 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  6 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7

ЎФА томонидан ОАВ вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилади Янгиликлар

ЎФА томонидан ОАВ вакиллари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футболни оммавийлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида турли чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Турли соҳа вакиллари ўртасида футбол мусобақалари ҳамда футбол фестиваллари ташкил этилмоқда.

Жумладан, «27 июнь - матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан Ўзбекистон футбол ассоциацияси шу йилнинг июнь ойида ОАВ вакиллари ҳамда журналистлар ўртасида мини-футбол мусобақаси ташкил қилишни режалаштирган.

Ушбу футбол мусобақасини ташкил қилишдан асосий мақсад футболнинг оммавийлигини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, мусобақа иштирокчилари ўртасида ўзаро дўстона алоқаларни кучайтиришдан иборат.

Мусобақа Ўзбекистон футбол ассоциациясининг сунъий қопламали футбол майдонларида ташкиллаштирилади.

Ушбу футбол мусобақасида иштирок этишни истаган ОАВ вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциациясининг матбуот хизматига media@the-uff.com электрон почтаси орқали мурожаат этишлари мумкин.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика