UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  97 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  18 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

ЎФА Тиббий қўмитаси раиси терма жамоа футболчиларида учраётган жароҳатларга муносабат билдирди Янгиликлар

ЎФА Тиббий қўмитаси раиси терма жамоа футболчиларида учраётган жароҳатларга муносабат билдирди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тиббий қўмитаси раиси Аброр Пирриев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали миллий терма жамоамиз футболчиларда учраётган жароҳатлар тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"МТЖдаги жароҳат маълумотлари бир зумда тарқалди, турфа фикрлар билдирилди. Аммо бошқа бир жиҳат каминанинг диққатимни тортмоқда.

Яъниким, жароҳат олганларга шунчаки эшик кўрсатиб қўйилмаётгани, балки уларнинг тўлиқ тузалиб, яна сафга қайтгунича зарур тиббий ва моддий-маънавий ёрдам режа асосида амалга оширилаётгани эътиборга молик.

Масалан, жиддий жароҳат олган Игор Сергеевнинг тиззасида қилинадиган жарроҳлик амалиёти машҳур “Aspetar” клиникасида, таниқли америкалик жарроҳ томонидан қилиниши белгиланган. Тизза бўғини бойламлари жароҳати билан мубоқани эрта якунлаган Алижонов жамоа тиббий штаби ва "Aspetar" мутахассислари томонидан даволанмоқда. Ҳатто умумий рўйхатга киритилмаган, сон орқа мушаги жароҳати қийнаган Алиқуловда 21-январгача зарур даво муолажалари ўтказилиб, шундан кейин клубига юборилди.

Хуллас, масъуллар ҳар бир футболчига жамоанинг олтин фонди каби муносабат билдираётгани, фақатгина Осиё кубоги эмас, балки Жаҳон чемпионати сари курашда аск қотувчи жангчи сифатида қараётгани таҳсинга лойиқ", — деди мутахассис.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика