UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  0 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  5 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  1 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  9 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  8 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  5 12:17"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувига чипталар 2 соатда сотиб бўлинди  10 12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  5 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  27 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  3 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  15 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  2 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4

Аброр Пирриев: "Ўзини ҳурмат қилган тиббий ходим ҳеч қачон тиббий ускуна таҳлилини сўнгги хулоса тарзида қабул қилмайди" Янгиликлар

Аброр Пирриев: "Ўзини ҳурмат қилган тиббий ходим ҳеч қачон тиббий ускуна таҳлилини сўнгги хулоса тарзида қабул қилмайди"

Бироз олдин сайтимизда Ўзбекистон терма жамоаси жисмоний тайёргарлик мураббийининг жароҳатлар ҳақидаги фикри эълон қилинди.

Унга кўра, Ян Катанец: "Ҳожиакбар Тошкентда МРТ (Магнит-резонанс томография) анализини топширган экан. Ушбу анализларнинг жавоби нотўғри экан. МРТ анализининг жавобига кўра, у бемалол ўйнай олар эди. Лекин аслида бундай бўлиб чиқмади. Тошкентда топширилган МРТ анализининг ташхиси нотўғри",- деган фикрни билдирди.

Тажрибали спорт шифокори Аброр Пирриев мазкур фикрларга ўз муносабатини билдирди.

"Тиббий ускуна – шифокорга қўшимча маълумот берувчи восита ҳисобланади холос. Ташхисни эса доимо шифокор қўяди!!! Чунки шифокорда энг муҳим жиҳат: “шифокор фикрлаши” – “врачебное мышление” бўлади. Бу эса мудом ўқиш, изланиш ва тажриба ила орттирилади.

Шу боис, ўзини ҳурмат қилган тиббий ходим ҳеч қачон тиббий ускуна таҳлилини сўнгги хулоса тарзида қабул қилмайди. Балки ўзининг шахсан текшируви асосида барча жиҳатларни инобатга олиб, таҳлил қилиб, сўнгра сўнгги ташхисни қўяди",- дейди Аброр Пирриев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика