ЎФА терма жамоада фаолият олиб борган хорижлик мутахассислар билан хайрлашди

Omonjon To`xtamirzayev
2 апр 2024
Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси бош мураббийи Мидори Хонда ва дарвозабонлар мураббийи Такая Тсутсуми билан тузилган шартнома муддати ўз якунига етди.

Япониялик мутахассисларнинг юртимиздаги 2 йиллик фаолияти давомида аёллар терма жамоамиз CАФА мусобақаларида ғолибликни қўлга киритди, ФИФА рейтингида ўз ўрнини яхшилаб борди. Тарихда илк марта Олимпиада саралашининг сўнгги босқичига қадар етиб борди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси япониялик мутахассислар Мидори Ҳонда ва Такая Тсутсумига миннатдорчилик билдиради ва келгуси фаолиятларида омад тилайди.

 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: ufa.uz