UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Манчестер Сити"ни таслим қилди, Ҳусанов тушмади  8 00:11А Серия. "Ювентус" меҳмонда сўнгги ўриндаги "Фиорентина" билан дуранг ўйнади  0 23:37Акмал Рустамов: "Нефтчи"нинг учинчи голида футболчи тўпни қўли билан ўйнаганди, лекин у инобатга олинди"  0 23:15Икром Алибоев: "Мавсум бошида қийин бўлди, охирида яхши меҳнат қилдик"  0 22:52Фарруҳ Сайфиев: "Кейинги мавсумни "Насаф"да бошлайман? Ҳали чемпионат тугамади ва бундай гаплар йўқ"  9 22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  39 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  23 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  9 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  26 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  16 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7

ЎФА раҳбарияти ЖЧ олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти ЖЧ олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Аргентина майдонларида бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг старт олишига саноқли кунлар қолди.

Осиё чемпиони сифатида мундиалга йўлга олган Ўзбекистон U-20 терма жамоаси гуруҳ босқичида Аргентина, Гватемала ва Янги Зеландия вакилларига қарши баҳс олиб боради.ЎФА раҳбарияти мусобақа олдидан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди. Жаҳон чемпионатида Ватан шарафини ҳимоя қилиш ҳар бир футболчи учун фахр эканлиги, жамоа бирдам бўлиб, футболимиз даражасини халқаро майдонда муносиб намоён этиш кераклиги таъкидланди. Фахрийларимиз ҳар бир футболчи профессионаллик, интилиш ва меҳнатсеварликни ўзида мужассам қилган ҳолда майдонга тушишлари кераклигини айтдилар.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам ўз фикрларини билдириб ўтишди. Шундан кейин раҳбарият мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашди. Тиббий штабга мусобақа давомида футболчиларнинг соғлиғи, тикланиши ва витаминизациялаш жараёнига жиддий эътибор бериш, юқори даражада тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттиришга кўрсатма берди.

Учрашув якунида ЎФА раҳбарияти масъулиятли турнир олдидан жамоамизга яна бир бор омад тилади.


 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика