ЎФА қарздорлик сабаб 6 та клубга тақиқ қўйди

Aziz Tukhtamuradov
12 ноя 2022
ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг қарори

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг йиғилиш баёни билан тасдиқланган қарорига мувофиқ, белгиланган муддатларда футболчи ва мураббийлар олдидаги қарздорликлари ҳамда машғулот компенсацияси пулларини тўлаб бермаганликлари учун “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Янгиер қурувчи” ва “Зомин бўрилари” футбол клубларига нисбатан қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйилганлиги маълум қилинади.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ufa.uz