Одилжон Ҳамробеков: “ЎФФ президентининг мурожаатномасини эшитдик. Бу футболчиларнинг кайфиятини кўтарди”

Narzulla Saydullayev
20 янв 2018
U-23 Осиё чемпионати чорак финалида Япония мағлуб этилгач, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одилжон Ҳамробеков ўз фикрларини билдирди.

“Ушбу учрашувдаги ғалаба мухлисларимизга ва халқимизга тегишли. Учрашувга жиддий тайёргарлик кўргандик. Япония кучли рақиб эканини билардик, шу сабабдан майдонда бутун кучимиз билан ўйнадик ва ғалаба қозондик.

Ушбу учрашув биз учун катта аҳамият касб этар эди. Учрашувдан олдин Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президентининг мурожаатномасини эшитдик ва бу футболчиларнинг кайфиятини янада кўтарди.

ЎФФ раҳбарининг футболчиларга айтган сўзлари бизни учрашувда янада катта иштиёқ билан тўп суришимизга ёрдам берди. Қозоғистондаги фожеалар ҳам кайфиятимизга таъсир кўрсатган эди. Биз ўз ғалабамиз билан бироз бўлса ҳам халқимизга қувонч улаша олган бўлсак, бундан жуда хурсандмиз.

ЎФФ раҳбарияти ҳамда мухлисларнинг ишончи бизга куч беради. Биз ярим финалда ҳам ғалаба ғалаба қозониб уларнинг ишончини оқлашга бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, - деди Ҳамробеков.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com