

"Таиланд билан ўйинга тўлиқ тайёрмиз. Кечаги ўйин битта жамоа ўзига керакли натижага эриша олиши мумкинлигини кўрсатиб берди. Кеча менимча кўпчилик БААни фаворит деб ҳисоблаганди, аммо ўйинда бунинг акси бўлди. Тожикистонни чорак финалга чиққани билан табриклайман. Биз Осиё кубогига максимал натижа қўйиб келганмиз. Мана шу мақсад йўлида ишлашда давом этамиз", - деди Одилжон Ҳамробеков.

Матбуот анжумани тез орада тўлиқ ҳолда сайтимизга жойланади.



