Одил Аҳмедов Тимур Кападзега қарши ўз таркибини маълум қилди

Nadirkhuja Yuldashev
14 дек 2015
Хабарингиз бор, 23 декабрь куни "Ўзбекистон" спорт мажмуасида Одил Аҳмедовнинг дўстлари Тимур Кападзенинг дўстларига қарши хайрия учрашувида майдонга тушадилар.

Бугун Одил Аҳмедов ўз таркибини эълон қилди.

Унга кўра "Краснодар" футболчисининг дарвозасидан Ўзбекистон футзал терма жамоасининг биринчи рақамли посбони Рустам Умаров ўрин олди. Ҳимояда Камолиддин Тожиев ва Илҳом Суюнов ҳаракат қиладилар. Аҳмедовнинг шоу бизнесдаги дўстлари - Самандар Хамроқулов ва Алишер Узоқов ҳам шу куни залда жавлон урадилар. Улардан ташқари, Анваржон Солиев, Жасур Ҳасанов, Мирзакамол Камолов, Камолиддин Мурзоев ҳам таркибдан ўрин олганлар. Одил сардорлигидаги жамоадан "Навбаҳор"даги кичик Аҳмедов, Азим ҳам ўрин олган.

Сиз ҳам Аҳмедовнинг таркибидан ўрин олишингиз мумкин. Бунинг учун "Фейсбук"даги саҳифамизда шартларни бажаринг!

Эслатиб ўтамиз, хайриядан тушган барча пуллар юрак хасталигига чалинган Ҳасанжон Эргашевга тақдим этилади.





Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia