UZ

Сўнгги янгиликлар

12:32"Тоттенхэм" "Барселона" футболчисини нишонга олди  0 12:05"Рома" А Сериядаги мағлубиятсиз сериясини 17 ўйинга етказди  2 11:41Иммобиле Италияга қайтиши мумкин?!  2 11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  7 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  7 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  5 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  10 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  6 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  26 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5

Одил Аҳмедов: “Краснодар” Европа лигасига йўлланма олиш учун курашади" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: “Краснодар” Европа лигасига йўлланма олиш учун курашади"

Россиянинг "Краснодар" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов ўз фикрларини билдирди.

- Сафардаги ҳар икки ўйинда Баҳрайн ҳамда Филиппинни йирик ҳисобда мағлуб этдинглар. Нима деб ўйлайсиз, бу ҳолат футболчиларимизнинг бироз ҳотиржамликка берилишига сабаб бўлмайдими?

- Асло йўқ. Бу футбол, унда ҳар қандай натижа қайд этилиши мумкин. Сўнгги пайтларда кутилмаган натижаларга кўп бор гувоҳ бўляпмиз. Ўзи аслида уйда ўйнашдан кўра сафарда ўйнаш осонроқ кечади. Меҳмон жамоа биринчи галда эътиборини ҳимояга қаратади. Бундай ҳолатда ҳимоя қўрғонини ёриб кириш қийин кечади. Сафарда эса мезбонлар мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши натижасида истамаган ҳолатда ҳам ҳужумга ўтадилар.

- Ҳам чемпионат, ҳам Европа Лигасида ҳар икки-уч кунда майдонга тушишингизга тўғри келди. Жисмоний томондан чарчоқ аломатлари сезилмаяптими?

- Бизни оёққа турғизадиган шифокор ва массажистларимиз бор. Уларнинг ёрдами билан ўйиндан ўйинга тикланяпмиз. Ўзимда чарчоқ аломатларини сезмаяпман. Учрашувга тайёрман.

- Европа Лигасида Чехиянинг «Спарта» клубига имкониятни бой бериб қўйдинглар. Буни кутилмаган натижа сифатида қабул қилдингларми? Умуман, ғалаба учун нима етишмади?

- Прагадаги ўйинда 0:1 ҳисобида ютқаздик. Мезбонлар дарвозасини ишғол этиш учун имкониятларимиз бўлди, лекин улардан унумли фойдалана олмадик. Жавоб ўйинида эса учрашув тақдирини битта гол ҳал қиларди. Ўша голни биз қўйиб юбордик. Шундан кейин олдимизда иккита тўп киритиш вазифаси турарди. Буни амалга ошириш насиб қилмади. Бошқа томондан бунга рақибларимиз йўл беришмади. Голдан кейин ёпиқ футбол кўрсатишди. Энди «Спарта» ҳам жуда кучли жамоа. Буни ҳам тан олиш керак. Бежизга чехияликлар биздан кейин Италиянинг «Лацио» жамоасини ҳам мусобақадан чиқариб юборишмади. Агар кучсиз жамоа бўлганида, чорак финалга «Лацио» йўл оларди.

- Қуръа ташлаш маросимидан сўнг кўпчилик «Краснодар»га нисбатан олганда кучсиз рақиб тушди, деган фикрни илгари сурганди. Шундан келиб чиқиб, «Спарта» кутилганидан ҳам кучли ўйин намойиш этди, деб ҳисоблайсизми?


- Ҳақиқатан ҳам «Спарта» кучли жамоа. Европа Лигасида кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Ҳар бир чизиғида индивидуал кучли футболчилар жам бўлган. Шахсан мен «Спарта»нинг шу босқичга етиб келганини кутилмаган натижага йўймаган бўлардим. Кучсиз клуб бўлганида гуруҳдан чиқа олмасди. Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, жамоа «плей-офф» босқичида ҳам яхши ўйин намойиш этяпти.



- Россия премьер-лигасининг ҳозирча сўнггиси бўлиб турган турида ўзига хос ўзбек дербисига гувоҳ бўлдик. «Краснодар» ўз майдонида Виталий Денисов тўп сураётган «Локомотив» клубини қабул қилди. Лекин ўта муҳим ва принципиал учрашувда асосий рақибларингиздан бирига имкониятни бой бериб қўйдинглар. Мағлубиятни қандай изоҳлаган бўлардингиз?

- Ўйинда ғалаба қозонишимиз учун бизга гол етишмади. Бу ўйинда қайсидир жамоа ютиши керак эди. Афсуски, бу жамоа «Локомотив» бўлди. Денисов учун хурсандман, лекин «Локомотив» учун эмас. Ҳисоб 1:1 бўлиб турган бир пайтда дарвозани ишғол қилганимизда, якун биз учун ижобий бўларди. Аммо Самедовнинг голи вазифамизни қийинлаштириб юборди. Ўзи ҳисобда ортда қола туриб, Перейранинг голидан кейин мувозанатни тиклаб олгандик. Ҳа, жуда афсус қилишга арзигулик мағлубият бўлди. Агар ғалаба қозонганимизда, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олардик. Биргина мағлубият бизни 7-ўринга тушириб юборди.

- Кейинги турда жамоангиз «Динамо» меҳмони бўлади...

- Умуман, чемпионат якунига қадар ўтказиладиган ўйинларнинг ҳеч бири ўткинчи мақомида бўлмайди. Ҳар бир учрашув қийин кечиши аниқ. Шу жумладан, Москвада «Динамо»га қарши кечадиган ўйин ҳам. Лекин биз охиригача курашамиз. Етарлича ўйинлар бор. Бу учрашувларда ўзимиз учун керакли бўлган очколарни йиғиб оламиз, деб ўйлайман. Чемпионлар Лигасига бериладиган йўлланмаларни қўлга киритишимиз қийин кечади. Лекин камида Европа Лигаси йўлланмаларидан бирини қўлга киритишимиз шарт. Битта ғалаба бизни кучли бешликка қайтариши мумкин. Энди очко йўқотишга ва айниқса, мағлуб бўлишга ҳаққимиз йўқ.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика