Одил Аҳмедов: «Иккинчи бўлимга бемалол тушдик, шу боис натижа шундай бўлди»

Narzulla Saydullayev
2 окт 2015
«Краснодар» ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Европа лигаси доирасидаги «Габала»га қарши ўйиндан сўнг (2:1) ўз фикрларини билдирди.

– Ҳар уч кунда ўйин ўтказаяпмиз, чарчоқ аломатлари бор. Иккинчи бўлимга бемалолроқ тушдик, шу боис натижа шундай бўлди.

– Иккинчи бўлим сўнггида «Краснодар» футболчиларида қандайдир пала-партишлик кузатилди. Натижа учун қўрқдингларми?

– Албатта, натижа муҳим эди.

– Ўйиндан олдин Олег Кононов жамоа мана шу учрашувга яхши формага киришини айтганди. Бу гапларни қандай қабул қилдингиз?

– Формага киришни истаймиз. Аммо ёмғир ҳам яхши ўйин кўрсатишга халал берди, – дейди Аҳмедов.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru