UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11"Реал" ва ПСЖ нишонида турган сербиялик футболчи жароҳатга йўлиқди  0 02:00Гризманн Қатардаги мундиалдан кейин MLSга кетади. У фаолиятини АҚШда тугатмоқчи  1 01:55Португалия. "Порту"нинг кетидан "Бенфика" ҳам очко йўқотди  0 01:30"Барселона"нинг собиқ футболчиси "Локомотив"да (Москва) иш бошлайди  0 01:08"Манчестер Сити" "Арсенал" билан, "Тоттенхэм" МЮ билан ўйнайди (АПЛ тақвими)  1 00:41Санчо "Боруссия"нинг рухсатисиз Англияга учиб кетган. Клуб буни оммадан яширди  2 00:22Моуринью собиқ шогирдини "Тоттенхэм"га чорлаяпти  0 23:59"Тоттенхэм" йирик миқдорда қарз олди  0 23:50"Ўзбекистон миллий терма жамоасида бош мураббий алмашиши мумкин!" – Шаҳбоз Беғамов  66 23:39"Футбол ретро талқинда" (51-сон)   0 23:32Иньеста: "Мукаммал футболчида Роналду ва Рамоснинг ҳам хусусиятлари бўлиши керак"  13 23:07"Ювентус" 12 июнда "Милан" билан тўқнаш келади  1 22:49"Аталанта" "Челси" футболчисини харид қилди  0 22:38"Локомотив" машғулотларга қайтди  4 22:31"Монако"га Льоренте керак  0

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради Янгиликлар

"Одил Аҳмедов ФА"га Италиядан мураббий ташриф буюрди, бугун у Наманганга боради

Болалар футболига ўзининг муносиб хиссасини қўшаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг таклифи билан италиялик болалар футболи мутахассиси Даниэль Андреоцци кеча тунда Рим - Тошкент йўналишида пойтахтимизга учиб келди.

7-10 ноябрь кунлари Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида фаолият юритаётган "Одил Аҳмедов ФА" стадионида "Келажак Юлдузлари" мусобақасининг бешинчи мавсуми старт олган. Тиффозилар юртидан ташриф буюрган мураббий 3 кун давомида Тўрақўрғондаги мусобақани жонли кузатади ва шундан кейин пойтахтда 2009-2012 йилларда туғилган футболчиларга маҳорат дарсларини ўтади.

18-25 ноябрь кунлари Андреоцци яна Наманганга қайтади. Бу ерда "Одил Аҳмедов ФА"нинг 2004, 2005, 2006, 2007 ва 2008 йилларда таваллуд топган энг яхши футболчиларидан иборат гуруҳларига ўқув-йиғин машғулотини ташкил этади. 1 ҳафта давомида Наманган вилояти ҳокимлиги ва футбол ассоциацияси билан ҳамкорликда, мураббий Наманганда фаолият юритаётган болалар мураббийларига бепул тренинг машғулотларини ўтказади. 

Мураббийнинг Ўзбекистондаги учинчи ҳафтасини "Одил Аҳмедов ФА"нинг вилоятлардаги, Бухоро, Самарқанд ва Сурхондарё филиалларига ташрифи кўзда тутилган. 

Декабрь ойини бошида эса "Одил Аҳмедов ФА"нинг 6та филиалида энди футболга қадам қўяётган 2011 ва 2012 йилларда туғилган футболчилар  ўртасида 2 кунлик блиц турнирда иштирок этади. Унда пойтахт Тошкентдан ташқари, Самарқанд, Тўрақўрғон, Фарғона, Қўқон ва Зарафшондан ташриф буюрадиган 2011/12 йилларда туғилган болакайлар ўзаро куч синашадилар.

Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг