UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05Терри: "Неймар Месси ва Роналду даражасида эмас"  0 12:43Агар Начо кетишни хоҳласа, "Реал" фақат марказий ҳимоячи излаши мумкин  0 12:22Ўзимизнинг карикатура. "Турон" Суперлигага чиқди  5 12:05Бобур Акбаров "Сурхон"ни тарк этди  5 11:44АҚШ – Эрон тўқнашуви барчасини ҳал қилади  10 11:26Про лиганинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод Маматказин ҳақида билишингиз керак бўлган фактлар  7 11:04"Лацио" Таремининг ҳолатини ўрганиб чиқмоқда  0 10:41Премьер-лига клублари Сенегал футболчисига қизиқиб қолди  0 10:20Хави Бускетс билан янги шартномани истайди  0 09:57Нидерландия 17 та ўйиндан бери ютқазмаяпти  1 09:42ЖЧ-2022. Бугун Саудия плей-офф масаласини ҳал қилиши мумкин ва куннинг бошқа ўйинлари  14 09:30Кейн: "Натижа ёмон эмас"  3 09:10ЖЧ-2022да 5 та ўйин 0:0 ҳисобида якунланди  3 08:45АҚШ мураббийи: "Ҳали иш бажарилмади. Эронни ютишимиз керак"  6 08:24Иван Бошкович: "Тартибли ва интизомли футбол мундиалдаги кўп ўйинларни ҳал қилмоқда"  0

⚡️ ОЧЛда келаси мавсум қайси ўзбек жамоалари ўйнайди? Янгиликлар

⚡️ ОЧЛда келаси мавсум қайси ўзбек жамоалари ўйнайди?

Суперлигада ҳам ким чемпионлик, қайси жамоалар медаллар учун курашиши ойдинлашиб қолди.

Янги мавсумда ОЧЛда қайси жамоалар ўйнаши мумкин?

Мазкур савол яқинда энг долзарб мавзуга айланишидан олдин бу ҳақида гапирамиз.

Демак, Суперлига жамоаларига ОЧЛга 2+2 кўринишида квота ажратилган. Бу дегани иккита жамоа тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан иштирок этса, қолган иккита жамоа плей-офф босқичи орқали курашга қўшилади. Тўғридан-тўғри иккита йўлланмани қайси жамоалар олади? (тартиб бўйича)

1. Суперлига чемпиони;

2. Ўзбекистон кубоги ғолиби;

3. Суперлига 2-ўрин соҳиби;

4. Суперлига 3-ўрин соҳиби.

Агарда Ўзбекистон кубогини ютадиган жамоа Суперлигада кучли учликка кира олса, унда чемпионатда 4-ўринни олган жамоа ҳам ОЧЛга йўлланма олади.

— Яна бир нозик мавзу шуки, ОФК кубогида иштирокини муваффақиятли давом эттираётган "Сўғдиёна" қитъа мусобақасида ғолиб чиқса, унда Жиззах клуби ОЧЛ учун Ўзбекистонга берилган квотанинг тўртинчисига эга чиқади. Яъни, "Сўғдиёна" Суперлига ва мамлакат кубогида қандай натижа қайд этишидан қатъи назар ОЧЛни плей-офф босқичидан бошлаш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мисол учун, дейлик, "Сўғдиёна" Суперлигада тўртталикка киролмади ва Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқмаса ва фақат ОФК кубогини ютса, унда ОЧЛга берилган қолган квоталарни Суперлига чемпиони, мамлакат кубоги ғолиби ва 2-ўрин соҳиби олади. Агарда чемпионат ғолиби масалан "Насаф" бўлса, кубокда АГМК ғолиб чиқса, 2-ўринни "Навбаҳор" ёки "Пахтакор" олса ҳам Суперлиганинг 3-ўрин соҳиби бошқа ким бўлишидан қатъи назар ўша жамоа ОЧЛсиз қолади. Аввало ОФК кубогида "Сўғдиёна"га омад тилаб, кубокни Жиззахга олиб келишларини кутиб қоламиз! Худо хоҳласа "Сўғдиёна" ОФКда чемпион бўлган тақдирда, Суперлигада катта эҳтимол 4-ўрин ва балки 3-ўрин учун кураш интригаси қадри йўқолади.

Маълумот учун: ОФК ғолибига бу йил ҳам ОЧЛга йўлланма берилиши (бу ўзбек клубларига берилган 4-йўлланмани қўлга киритган жамоа ўрнига бўлади) ҳақидаги маълумотни таниқли футбол мутахассиси Алишер ака Никимбаев тасдиқлади.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +43   

Фикрлар

+9   
04 окт 08:38:00
Холмирзаев Комил
ОФК ШУ ЕРГА ГИРРОМЛИК КИЛИБДИ СУГДИЕНАГА 5 КВОТАНИ БЕРИШ КЕРАК ЭДИ У АЛОХИДА ТУРНИР
+6   
04 окт 08:54:38
WoxNasaf
Демак кейинги йил Насаф, пахтакор, Навбахор Суғдиёна ОЧЛ да уйнайди.
+5   
04 окт 13:31:20
soccer ball
https://en.wikipedia.org/wiki/AFC_Club_Competitions_Ranking#2022_ranking


koefistentlarni shu linkda kuzatib borish mumkin.
+5   
04 окт 09:16:46
Nazarov Sodiq
Квоталарини қадрига етинглар ҳурматли футбол клублари . Бу ўринлар жуда кўп меҳнатлар эвазига қўлга киритилган
+4   
04 окт 13:24:47
soccer ball
Xolis inson. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzbekistondan qaysi va nechta kamanda Ochl da oynasa xamasiga muxlisli qib duvoda bolaman. Xama kamandalarimizga xalqaro xama musobaqalarda omad tiliman. Futbolchilaram sal xalqaro musobaqalari xis qib ozini qiynab jonini berib oynasa yanada kopro narsalarga erishsa boladi. Mani mani shaxsiy fikrim. Bu kvotalari Shota boshchiligidagi Paxtakor kopaytirib berdi dib oyliman. OFK kvota ajratvotganda baribr sal bosayam oyindagi natijalarga, qaragan dib oyliman. Bu shaxsiy fikrim. Nima bogandayam qaysi kamandamiz oynasayam xamasiga omad.
Kvotalar ko'payishi yig'ilgan ballarga qarab bo'ladi, xuddi Yevropadagi singari, farqi Yevropada oxirgi 5 yilga qaralsa, Osiyoda oxirgi 4 yilga qaraladi. Har bir durrang, g'alaba, guruxdan chiqish va keyingi bosqichga o'tish uchun ma'lum bir koefitsent beriladi va xisoblab qo'shilib boriladi. Eng yuqori 4 ta koefitsentga ega mamlakatlardan 3+1 ko'rinishida jamoalar qatnashadi. 5-8 odasidagi o'rinlar uchun 2+2 ko'rinishida jamoalar qatnashadi. 9, 10 odasidagi o'rinlar uchun 2+1 ko'rinishida jamoalar qatnashadi. 11, 12 odasidagi o'rinlar uchun 1+1 ko'rinishida jamoalar qatnashadi. 13-17 odasidagi o'rinlar uchun 1+0 ko'rinishida jamoalar qatnashadi. 18, 19 odasidagi o'rinlar uchun 0+1 ko'rinishida jamoalar qatnashadi. Bu osiyo chempionlar ligasidagi kvotalar soni. Koefitsentlarni xisoblashda bir qiziq tomoni bor, ya'ni har tur o'yinlaridan so'ng mamlakatlarga durrang va yutuqqa beriladigan ballarni mamlakatga berilgan kvotalar soniga bo'linadi va xosil bo'lgan koefitsentni qo'shib xisoblab boriladi. Jaydari tushuntirganda agar "A" mamlakatga 4 ta va "B" mamlakatga 1 ta kvota berilsa, "A" mamlakatdan 2 jamoa yutsa va 2 jamoa yutqazsa, "B" mamlakatdagi 1 jamoani yutganiga ko'proq koefitsenga ega bo'ladi("A" (1+1+0+0)/4=0.5 koefitsent, "B" 1/1=1 koefitsent (yutkanga 1 ball, durrangga 0.5 ball, yutqizganga 0 ball va oraliq bosqichdan gurux bosqichi, final bosqichlariga chiqganda, xullas har keyingi bosqichda chiqqanda ballar 0.5, 1, 1.5, 2, 2.5 ko'rinishida o'sib boradi)). Bugungi kunga qadar O'zbekiston jamoalari oxirgi 4 yil ichida 47.130 koefitsent yig'ib mamlakatlar ro'yhatida 4 o'rinda bormoqda va mavsum oxiriga qadar shu o'rinni saqlab qolsa 2024-2025 yil uchun 3+1 kvotaga ega bo'lamiz. O'zbekistonda oxirgi 4 yil ichida qatnashgan jamoalar orasida Nasaf eng ko'p koefitsent yig'gan jamoa, Paxtakor 2-o'rinda.
+4   
04 окт 12:05:05
Лацио Пахтакор
WoxNasaf фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Демак кейинги йил Насаф, пахтакор, Навбахор Суғдиёна ОЧЛ да уйнайди.
Узрку шу ерда ҳам Пахтакорга паст назар билан қараганизни билдириб қўйибсиз, яхшимас бунақа ичи қоралик билан ёзиш.
+3   
04 окт 09:41:30
Navbaxor_Fanati
Nazarov Sodiq фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Квоталарини қадрига етинглар ҳурматли футбол клублари . Бу ўринлар жуда кўп меҳнатлар эвазига қўлга киритилган
Shu gap togri
+2   
04 окт 12:23:37
Adolatli boʻlamiz
Bu yilgi kvotalar Nasaf hisobiga kelganini esdan chiqarmaslik.
+2   
04 окт 10:30:18
Beks0611
Xolis inson. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzbekistondan qaysi va nechta kamanda Ochl da oynasa xamasiga muxlisli qib duvoda bolaman. Xama kamandalarimizga xalqaro xama musobaqalarda omad tiliman. Futbolchilaram sal xalqaro musobaqalari xis qib ozini qiynab jonini berib oynasa yanada kopro narsalarga erishsa boladi. Mani mani shaxsiy fikrim. Bu kvotalari Shota boshchiligidagi Paxtakor kopaytirib berdi dib oyliman. OFK kvota ajratvotganda baribr sal bosayam oyindagi natijalarga, qaragan dib oyliman. Bu shaxsiy fikrim. Nima bogandayam qaysi kamandamiz oynasayam xamasiga omad.
Kalleng qurtlab qoganmi. Nasaf demoqchiding Diyorga o‘xshab Paxtakor devording shekilli
+2   
04 окт 10:15:28
Nasaf_Chelsi
Nasaf soladi
+2   
04 окт 09:59:27
Nasaf n_1
Xolis inson. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uzbekistondan qaysi va nechta kamanda Ochl da oynasa xamasiga muxlisli qib duvoda bolaman. Xama kamandalarimizga xalqaro xama musobaqalarda omad tiliman. Futbolchilaram sal xalqaro musobaqalari xis qib ozini qiynab jonini berib oynasa yanada kopro narsalarga erishsa boladi. Mani mani shaxsiy fikrim. Bu kvotalari Shota boshchiligidagi Paxtakor kopaytirib berdi dib oyliman. OFK kvota ajratvotganda baribr sal bosayam oyindagi natijalarga, qaragan dib oyliman. Bu shaxsiy fikrim. Nima bogandayam qaysi kamandamiz oynasayam xamasiga omad.
Adashdiz Nasaf olib berdi kvotalarni utgan mavsum Ofk finaliga chiqdi bu mavsum Ochl guruh bosqichidan utdi
+2   
04 окт 08:29:12
FK Barselona
Так что...олга Сугдиёна
+1   
04 окт 22:26:43
Davronbek Beshariq
Баьзи уртоклар фикрига кушилган холда, хакикатдан хам кейинги йилда ОЧЛ да катнашадиганбу туртта уринни кадрига етишиши керак. Бизни клубларимиз ватан олдидаги масьулятни хис кидишм керакит
+1   
04 окт 13:54:24
Бахтийор Ашуров
AKMALJON TURDIYEV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум аввалом бор футболди жуда зур тушунаркансизаа. Инди сизга савол нималар ивазига квота берилишини биласизми и ниччи йилда бир рейтинг ачколарига караб квота ажратилишиничи билмасайез билиб куйинг 3+1 берилган вакт сиз айтган вактдан пашти 10 йил утиб берилган бунга сабаб Узбекистан терма жамоаси 2011 Осиё чемпионатида ярим финалгача бориши Насафнинг ОФК кубогини ютиши ва Бунёдкорди ярим 3-4 мавсум чорак ва ярим финалларгача бориши яхши рейтинг очколари келтиргандан сунг 3+1 берилган. Шундай сунг шу сиз айтган омадсиз мавсумлар 4 та жамоаям грух боскичларида колиб кетиши терма жамоанинг омадсиз уйинлари бориб бориб 1+1 куринишига олиб келди. Утган йилдан бошлаб ОФКада рейтинг ачколарини бошкача хисоблаш бошлангани сабаб бир Насафди узи ОФКа финалига боргани катта рейтинг очколари олиб келиди шу учун келаси 2 мавсум 2+2 да уйнаймиз ва умид киламанки ундан кегинги 2 мавсумам 3+1 да уйнаймиз чунки Насаф ЧЛ гурухидан чикишни уддалади буям яхши рейтинг очко олиб келади ва Сугдиёна ярим финалгача кегани югида 4 очко келтиради унданам купрог келаси мавсумда 4 жамоадан хатяби 2 Таси гурухдан чикиб яхширог уйнаса 3+1 ди саклаб коламиз.
Лекин биринчи комментимда ҳатойим шу бўлдики ОЧЛда 3+1 ёзиб юборибман. Аслида ОЧЛси ва ОФК кубогидан 2тадан жамоаларимиз қатнашган.
+1   
04 окт 13:48:09
Бахтийор Ашуров
AKMALJON TURDIYEV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ассалому алайкум аввалом бор футболди жуда зур тушунаркансизаа. Инди сизга савол нималар ивазига квота берилишини биласизми и ниччи йилда бир рейтинг ачколарига караб квота ажратилишиничи билмасайез билиб куйинг 3+1 берилган вакт сиз айтган вактдан пашти 10 йил утиб берилган бунга сабаб Узбекистан терма жамоаси 2011 Осиё чемпионатида ярим финалгача бориши Насафнинг ОФК кубогини ютиши ва Бунёдкорди ярим 3-4 мавсум чорак ва ярим финалларгача бориши яхши рейтинг очколари келтиргандан сунг 3+1 берилган. Шундай сунг шу сиз айтган омадсиз мавсумлар 4 та жамоаям грух боскичларида колиб кетиши терма жамоанинг омадсиз уйинлари бориб бориб 1+1 куринишига олиб келди. Утган йилдан бошлаб ОФКада рейтинг ачколарини бошкача хисоблаш бошлангани сабаб бир Насафди узи ОФКа финалига боргани катта рейтинг очколари олиб келиди шу учун келаси 2 мавсум 3+1да уйнаймиз ва умид киламанки ундан кегинги 2 мавсумам 3+1 да уйнаймиз чунки Насаф ЧЛ гурухидан чикишни уддалади буям яхши рейтинг очко олиб келади ва Сугдиёна ярим финалгача кегани югида 4 очко келтиради унданам купрог келаси мавсумда 4 жамоадан хатяби 2 Таси гурухдан чикиб яхширог уйнаса 3+1 ди саклаб коламиз.
ОФК олдинлари кулуб ва Т/Жлар иштирокига қараб рейтинг очколарини ҳисоблаб ҳар тўрт йилда бир миллий биринчиликларга квоталар ажратар эди. У СИЗ айтаётган классивекацион баллар 2014дан бошлаб ҳар икки йилда қайта кўриб чиқиладиган бўлди. Айниган ўша йиллар мен айтган тўрта жамоа рейтинг очколарини расво қилиб юборган эди. СИЗ айтган ўша бунёдкор икки йил қаторасига ярим финалга борган йиллари. Ўзи шундай ҳам, пахтакор ва бунёдкор ОЧЛда ва насаф билан шўртан ОФК кубогидан 2 + 2 эвазига қатнашиетган эди. Кийинги йиллар бунедкорнинг икки мавсум ОЧЛда омадлий иштироки эвазига ОФК ўзбекистонга ОЧЛси учун 3 + 1 квотасини ажратди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика