UZ

Сўнгги янгиликлар

20:06Ана холос! Жамал Мусиала "Бавария" билан шартномани узайтиришдан бош тортди  5 19:41AS: "Реал" Ла Лига "Барселона"ни чемпионлик пойгасига қайтаришга уринмоқда деб ҳисобламоқда  9 19:32"Манчестер Сити" — "Манчестер Юнайтед". Холанд, Де Брюйне ва Каземиро асосий таркибда  11 19:20Ўзбекистон Суперлигаси. "Локомотив" - "Металлург" учрашувида тўртта гол урилди  15 19:13"Атлетико" — "Бетис". Депай ва Мората асосий таркибда  0 19:00А Серия. "Кальяри" ва Шомуродов "Эмполи" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  1 18:56Жоржина Родригес Роналдунинг фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди  7 18:33Аёллар. Ўзбекистон Осиё кубоги U-20да Хитой Тайпейига имкониятни бой берди  2 18:22"Ливерпуль" португалиялик мураббийни олиб келадими?  2 18:05"Эмполи" — "Кальяри". Таркиблар маълум!  3 17:58Александр Хомяков: "Стандарт вазиятларни ҳисобга олмаганда рақиб дарвозаси олдида деярли вазият яратмадик"  0 17:54Қосимов: "Дуранг ҳақли натижа бўлди"  2 17:45"Барселона" икки юлдузини сотувга қўяди  2 17:34Бу йил Суперлигада ким чемпион бўлади? Сунъий интеллект қизиқарли жавоб берди  27 17:06"Бавария" тез орада Тухелни истеъфога чиқариши мумкин  1

ОЧЛ. "Пахтакор" ўз майдонида "Ал Файҳа"га мағлуб бўлиб, жорий ОЧЛдаги иштирокини якунлади Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" ўз майдонида "Ал Файҳа"га мағлуб бўлиб, жорий ОЧЛдаги иштирокини якунлади

ОЧЛ гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Ал Файҳа" учрашуви якунланди.

ОЧЛ. "А" гуруҳи. 6-тур 

"ПАХТАКОР" (ЎЗБEКИСТОН) – "АЛ ФАЙҲА" (САУДИЯ АРАБИСТОНИ) 1:4

Голлар: Ҳожимат Эркинов 10', Фэшн Сакала 40', 90+4', Султон Мандаш 46', Генри Оньекуру 85'

Бош ҳакам: Аҳмед Абу Бакар Саид Ал Каф (Ўмон)

Ёрдамчи ҳакамлар: Абу Бакар Салим Маҳад Ал Амри, Рашид Ҳамид Ал Гаити (иккаласи – Ўмон)

Захира ҳаками: Печсри Монгколчаи (Таиланд)

VAR: Мешари Али Ал Шамари (Қатар)

AVAR: Толиб Салим Ал Марри (Қатар)

Назоратчи: Абдул Карим Саид (Иордания)

Комиссар: Рашид Маҳбуб Ал Досари (Қатар)

"Пахтакор": 36.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 4.Достон Турсунов, 8.Азизбек Турғунбоев, 10.Драган Черан (с), 11.Пўлатхўжа Холдорхонов, 20.Ҳожимат Эркинов (6.Муҳаммадали Ўринбоев 90+8'), 28.Диёр Холматов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Дилшод Саитов.

Захира: 35.Санжар Қувватов, 12.Суннатилла Поёнов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 40.Кими Мерк, 49.Дилшод Абдуллаев, 60.Ислом Анваров.

"Ал Файҳа": 28.Аҳмад Ал Кассар, 8.Абдулраҳмон Ал Сафари, 12.Юсуф Ҳақави (11.Ҳолид Кааби 77'), 17.Фэшн Сакала, 22.Муҳаммад Ал Бақави, 23.Милан Павков (7.Генри Оньекуру 58' (49.Али Ал Жубая 88')), 27.Султон Мандаш, 29.Наваф Ал Ҳарти (75.Ҳолид Ал Раммаҳ 88'), 33.Ҳуссайн Ал Шувайш (с), 70.Абдулраҳмон Ал Анзи (6.Сауд Зайдан 58'), 80.Усама Ал Ҳалаф.

Захира: 1.Абдулрауф Ал Даҳил, 3.Гислен Конан, 66.Ракан Кааби.

Огоҳлантиришлар: Фэшн Сакала 23', Абдулраҳмон Ал Анзи 58', Драган Черан 62', Ҳолид Кааби 90'

Пахтакор

Ходжимат Эркинов - 10'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 6-тур

05/12/2023, 19:00

4
:
1
Тугади

Аль-Фейха

Фэшн Сакала - 40', Sultan Mandash - 46', Генри Оньекуру - 85', Фэшн Сакала - 90'

45'
90'
10'  Ходжимат Эркинов
10'  Драган Черан
62'  Драган Черан
90'  Ходжимат Эркинов (Mukhammadali Urinbayev)
23'  Фэшн Сакала
40'  Фэшн Сакала
40'  Osama Al Khalaf
46'  Sultan Mandash
46'  Фэшн Сакала
58'  Abdulrhman Al Anzi
58'  Милан Павков (Генри Оньекуру)
58'  Abdulrhman Al Anzi (Saud Zidan)
77'  Yousef Haqawi (Rakan Kaabi)
85'  Генри Оньекуру
85'  Rakan Kaabi
88'  Nawaf Al Harthi (Khalid Al Rammah)
88'  Генри Оньекуру (Ali Al Jubaya)
90'  Rakan Kaabi
90'  Фэшн Сакала
90'  Ali Al Jubaya


90+8. Ўйин якунланди!

Фэшн Сакала икки ҳимоячидан ўтиб дарвозага тепди ва гол урди.

90+4. ГОЛ! Фэшн Сакала дублни расмийлаштирди!

90+2. Турғунбоевнинг жарима зарбасидан йўллаган тўпи ноаниқ кетди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 8 дақиқа қўшиб берилди.

"Ал Файҳа" қарши ҳужумга қочиб кетди, Генри Оньекуру дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди ва гол урди. 

85. ГОЛ! Генри Оньекуру ҳисобни иккита ошириб, масалани ҳал қилиб қўйди.

83. Достон Турсуновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

80. Учрашувни бевосита стадионда 2150 нафар мухлис кузатиб бормоқда.

79. Тўп назорати: 67% - 33%.

74. Ҳожимат Эркиновнинг зарбаси ноаниқ бўлди.

70. Сайфиевнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Турғунбоев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.

69. Ҳолдорхонов дарвозага яқин масофадан зарба берди, тўпни Аҳмал Ал Кассар қайтарди.

65. Азиз Турғунбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб юборди.

64. Турғунбоевнинг зарбаси рекошетга учраб майдонни тарк этди.

60. Султан Мандаш дарвозабон билан бирга бир чиқиб борди, тўпни бўш турган шеригига ҳам узайтмай тепди, Павлюченкадан ажойиб сейв!

52. Беҳруз Асқаровнинг узоқдан ерлатиб берган кучли зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

51. Диёр Ҳолматовнинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

49. "Пахтакор" фаолликни янада оширмоқда. 

Султон Мандаш ўзига узатилган тўп билан олдинга юриш қилди, дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва зарба бериб, ҳисобни жамоаси фойдасига ўгирди. 

46. ГОЛ! "Ал Файҳа" ҳисобни оширмоқда!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+4. Биринчи бўлим якунланди.

45+4. Чераннинг дарвозага йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

42. Меҳмонлар ҳужумлар уюштиришдан тинмаяпти. Жамоа яна бир бурчак зарбасига эга бўлмоқда.

Бурчакдан узатилган тўп Фэшн Сакалага етиб келди, унинг бош билан йўллаган тўпи дарвозадан жой олди.

40. ГОЛ! "Ал Файҳа" ҳисобни тенглаштирди!

39. Ҳуссайн Ал Шувайш жарима майдончасига кириб бориб зарба берди, дарвозабон қайтарди.

39. Турғунбоевнинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси аниқ бўлмади.

34. Фешн Сакаланинг зарба беришига мезбонлар ҳимоячилари йўл қўйишмади.

28. Сайфиевнинг чап қанотдан ҳаволатиб узатган тўпини Холдорхонов дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ. 

24. Усама Ал Ҳалафнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини Павлюченко қайтарди.

22. Черан Турғунбоевни олдинга бошлади, Азизнинг зарбасини рақиб ҳимоячиси қайтарди.

13. Ўйин темпи ошмоқда, бугун ҳар икки жамоага очко керак.

Черан тўпни нафислик билан тўпни ерлатиб Ҳожимат Эркиновга узатди, унинг зарбаси голга айланди!

10. ГООООЛ! "Шерлар" ҳисобни очди!

9. "Пахтакор" жарима зарбасини амалга оширди, бироқ вазият хавфли тус олмади.

4. Меҳмонлар баҳсни фаол тарзда бошлаб олдинга юриш қилишди ва бурчак зарбаси ишлаб олишди.

1. Ўйин бошланди!

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Учрашув 19:00 да бошланади.

Рейтинг: -77   

Фикрлар

+82   
05 дек 19:43:35
А.А
iqbol фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Пахтакор Хакикий Суперлига кироли. Бугун Яна Бир бор исботлайди. Супер лига мавсум бошида 10 уринда Эди якунда Чемпионликни илибб кетти. Бугун хам плей офни уддалайди. Пахтакорга ишонамиз
Кулгимни кистатма курдик кандай чемпионликни илиб кетганини
+80   
05 дек 19:56:29
Равшан Турсунов
Бир нарса эсимга тушди. Қуръадан кейин Насаф ўлим гуруҳига тушди, Навбахор ва АГМК Осиё грандлари билан бир гурухга тушишди. Пахтакор энг осон ва қулай гурухга тушди дейилганди.
+68   
05 дек 20:05:41
SURXON FAQAT G'ALABA
Пахтакор Узбекистонда чемпион булаверади, Осиёда калла куяверади, Пахтакор Футбол Ассоциацияси эса Пахтакорни чемпион килишда давом этаверади. Хамма куриб-билиб турибди ким аслида кимлигини, айникса бу йил куринди. Сохта чемпионатнинг сохта чемпионига шон-шарафлар булсин!
+58   
05 дек 20:09:21
Козим Исаков
Енг осон гурух агар Пахтакор шу гурухданам даже 2 ни олиб чикса хам шармандалик факат 1 кере деганиди Хайрулла Хамидов
+56   
05 дек 21:02:17
Туракургоn arena
Бухорода нохак галабада ортикхужайев бошчилигида байрам килганди бу ифлослар,мана очл башарасини курсатиб куйди хакикий башарасини,тфу
+55   
05 дек 18:29:45
STERILOK
Пахтакор навбахор еки насаф эмас.буларга ишониш кийин.насаф еки навбахор ОЧЛда 2 хисса куч ишлатиб борини бериб уйнаш хисобига грухдан чикди.пахтачилар кимидир ердамига урганиб колган буларга озгина ердам килишса таниб булмас жамоага айланиб уйнайди.утган уйинда сафарда ал айини ютиши ал айин 2чи таркиб билан тушганди колаверса ал айин грухдан чикиш вазифасини хал килиб булганди шуни учун номига уйнашди.улар бу турда ютказишсаям 1чи уринда колади
+54   
05 дек 20:38:20
Shakhzod Alievich
O'ZBEKISTON CHEMPIONINING AHVOLINI QARANG.
Hammasiga kulib qo'ydim)))
+54   
05 дек 20:31:44
Alfagrand Admin
Lattakor yana Osiyoda Ch...b qo'ydi
+52   
05 дек 20:55:01
Barsa.com
Сарик иштонли футболчилар сап-сарик килиб чичиб куйди:))
+52   
05 дек 19:50:20
Dilshodbek9099
Stadiondagi muxlislarni qo'l bilan sanasa bo'ladi. Saxtakorda aytarli muxlis xam qolmabdi. Bir ikkita kurralardan tashqari
+49   
05 дек 20:58:18
NASAF QARSHI_2022
NASAF XALQ JAMOASI NOMER1
+48   
05 дек 20:58:36
+998914111971
Нохаклик булди, ман норозиман! Нега энди бу уйинда узбекистонлик хакамлар тайинланмади ва нега Ал Фейха дарвозаси томон йук жойдан пеналти белгиланмади, бу нохаклик дустлар!!!
+46   
05 дек 21:02:22
Саидмурод Суюнов
УЗБЕКИСТОН суперлигасининг ва Узбекистоннинг хакикий чемпиони НАСАФ эканлигига ПФЛ чемпионининг бугунги шармандали уйинидан кейин кимда шубха колди
+46   
05 дек 19:47:52
Илхомжон Сайфуллаев
Пахтакорни битта камчилиги бор. Битта гол уриб олса у́йинни умуман ташлаб юборади. Лекин Насаф кеча шунчаки ёндирди у́йинни. 90 минут ютиб турганда хам вакт чу́змай хужум килди
+44   
05 дек 20:33:02
ParliamenT
AL Fayhaga Navbahor Kami 3 urardi eh paxtakor
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика