UZ

Сўнгги янгиликлар

00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  7 00:09"Эспаньол" — "Барселона". Таркиблар маълум  1 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  3 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  0 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 22:30"Астон Вилла" кетма-кет 11 уй ўйинида ғалабага эришди  3 22:12АПЛ. "Вулверхэмптон" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  3 21:49"Қизилқум" 4 футболчиси билан хайрлашди  0 21:25Фарьоли "Челси"га бормаслигини айтди  2 21:02"L’Equipe" йил рамзий термасини эълон қилди  1 20:46"Пахтакор"нинг Туркиядаги илк йиғинидаги рақиблари маълум қилинди  0 20:23"Астон Вилла" "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  0 20:04"Навбаҳор"ни 9 футболчи тарк этди  8 19:43Шотландия чемпионатида энг катта учрашув ўтказилди  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" ўз майдонида "Ноттингем Форест"ни мағлуб этиб, 2-ўринга чиқиб олди  2

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади! Янгиликлар

ОЧЛ нимчорак финалига қуръа ташланди: Бензема Наманганга келади!

Унда Ўзбекистоннинг икки клуби рақибларини билиб олди.

ЯНГИЛАШ

Қуръа Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги ОФК Бош қароргоҳида ташкил этилди. Шундай қилиб, "Насаф" Қаршида "Ал Айн"ни, "Навбаҳор" эса Наманганда "Ал Иттиҳод"ни меҳмон қилади.

Ғарбий минтақа нимчорак финал жуфтликлари:

"Насаф" – "Ал Айн" (БАА)

"Ал Файҳа" (Саудия Арабистони) – "Ал Насср" (Саудия Арабистони)

"Сепахон" (Эрон) – "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)

"Навбаҳор" – "Ал Иттиҳод" (Саудия Арабистони)

Шарқий минтақа нимчорак финал жуфтликлари

"Чонбук Хюндай" (Корея) – "Поханг Стилерс" (Корея)

"Улсан Хюндай" (Корея) – "Ванфоре Кофу" (Япония)

"Шаньдун Тайшань" (Хитой) – "Кавасаки Фронтале" (Япония)  

"Бангкок Юнайтед" (Таиланд) – "Йокохама" (Япония)

Маросимда "Навбаҳор" спорт директори Абдумалик Умрзоқов, "Насаф" Халқаро алоқалар ва лицензиялаш бўлими мутахассиси Қобилжон Шодмонов ҳамда "Насаф" спорт директори Ботир Қораев иштирок этди. 

2-саватчадаги жамоалар нимчорак финалнинг дастлабки учрашувларини ўз майдонларида қабул қилишади. Мазкур баҳслар 12-13 февраль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Қуръадан аввал жамоалар 2 та саватга ажаратилади: 

*гуруҳ ғолиблари (5та);

*гуруҳдаги энг яхши иккинчи жамоалар (3та). 


Нимчорак финалда гуруҳ босқичида ўзаро рақиб бўлган жамоалар тўқнаш келмайди. Яъни "Ал Ҳилол" – "Навбаҳор" қарама-қаршилигини кўрмаймиз.

ОФК Чемпионлар Лигаси регламентига кўра, бир мамлакатнинг икки жамоаси плей-офф босқичида ўзаро тўқнаш келиши мумкин ва биз нимчорак финалда "Насаф" – "Навбаҳор" тўқнашувини ҳам кўришимиз мумкин.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика