UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Роналду 2009 йилдан бери илк бор тақвим йилида бирорта ҳам хет-трик қайд этмади  1 12:33"Вулверхэмптон" Англия чемпионатининг дастлабки 19 турида бирор марта ғалаба қозонмади ва 123 йиллик антирекордни такрорлади  0 12:22Балотеллида БАА 2-лигаси вакили "Ал-Иттифоқ"дан таклиф бор. 35 ёшли ҳужумчи 2024 йил декабридан бери ўйнамаяпти  0 10:40АПЛнинг сўнгги ўрнидаги жамоани мағлуб этолмаган Аморим нималар деди?  7 10:06Европанинг ТОП клубларига "Ал Ҳилол" футболчиси кeрак  0 09:38Роналду кечаги учрашувдан сўнг қисқа фикр билдирди  4 09:10Келаси мавсум Суперлига икки жамоасининг фарм клуби Пролигада иштирок этиши мумкин  3 08:42"Бухоро" директори ўз лавозимида қолади  3 08:19"Сурхон" уч нафар футболчи билан хайрлашди  6 03:20АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади  40 02:40АПЛ. ​"Челси" "Борнмут" билан дуранг ўйнади, "Ньюкасл" ва "Эвертон" ғалаба қайд этишди  5 00:56Саудия Арабистони. "Ал Насср" мавсумда илк бор очко йўқотди. Роналду 957-голини урди  8 00:29Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Қатар U-23 термасига ютқазди  8 00:14Ироқ. "Аманат" Бахтиёр Қосимовнинг дубли эвазига "Ал Шорта"ни мағлубиятга учратди  1 23:29"Ман Сити"га ўтаётган Семеньонинг трансфер суммаси ва маоши маълум  5

ОЧЛ. "Насаф"га раҳмат ёхуд Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунланди Янгиликлар

ОЧЛ. "Насаф"га раҳмат ёхуд Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи якунланди

Осиё чемпионлар лигасининг Ғарб минтақасида гуруҳ босқичи ўйинлари ўз якунига етди.

Бугунги учрашувлардан сўнг Шарқда ҳам кейинги босқичга йўл олган жамоалар номи маълум бўлади. Бизнинг клублар Ғарб минтақасида ўйнагани боис эътибор аввало шунга қаратилди ва барча турларни диққат билан кузатиб бордик. Эндиликда ҳаммаси маълум бўлди, иккала клубимиз ҳам гуруҳдан чиқа олмади. Бу эса бир қатор мулоҳазалар билдиришга сабаб бўла олади.

Иштирокчи жамоалар
Бу йил ҳам Ғарб минтақасида жами 16та жамоа кураш олиб борди. Жамоалар тўрттадан тўрт гуруҳга бўлинишди. Қуйида қайси давлатдан кимлар иштирок этганини яна бир эслаб ўтамиз.  

САУДИЯ АРАБИСТОНИ (2)
"Ал Аҳли"
"Ал Ҳилол"

БАА (4)
"Ал Жазира"
"Ал Ваҳда"
"Ал Васл"
"Ал Айн"

ҚАТАР (4)
"Ал Гарафа"
"Ал Дуҳайл"
"Ал Садд"
"Ал Райан"

ЭРОН (4)
"Тракторсози"
"Зоб Аҳан"
"Истиқлол"
"Персеполис"

ЎЗБЕКИСТОН (2)
"Локомотив"
"Насаф"


Кейинги босқичга кимлар чиқди?
Демак, ОЧЛ гуруҳ босқичида Ғарб минтақасидан бешта давлат вакиллари баҳс олиб боришди. Биргина бизни ҳисобга олмаганда қолган тўртта давлат вакил(лар)и мусобақанинг 1/8 финалига йўл олишди.

Саудия Арабистонидан битта жамоа, БАА ва Қатардан иккита клуб, Эрондан эса учта жамоа мусобақада ўз иштирокини давом эттиради.
Афсуски, кетма-кет иккинчи йил Ўзбекистон клуби гуруҳдан чиқа олмади. Ўтган йил "Локомотив" билан "Бунёдкор" гуруҳда қолиб кетганди. Бу йил яна "Локомотив", шунингдек "Насаф" ҳам ўз иштирокини гуруҳ босқичида тугатди.

1/8 финалга йўл олганлар:
САУДИЯ АРАБИСТОНИ (1)
"Ал Аҳли"

БАА (2)
"Ал Жазира"
"Ал Айн"

ҚАТАР (2)
"Ал Дуҳайл"
"Ал Садд"

ЭРОН (3)
"Зоб Аҳан"
"Истиқлол"
"Персеполис"

1/8 финал жуфтликлари
"Ал Жазира" - "Персеполис"
"Ал Садд" - "Ал Аҳли"
"Зоб Аҳан" - "Истиқлол"
"Ал Айн" - "Ал Дуҳайл"

Дастлабки учрашувлар 7-8 май, жавоб баҳслари 14-15 май кунлари бўлиб ўтади.


"Насаф"га раҳмат!

Гарчи гуруҳдан чиқа олмаган бўлса-да, "Насаф"га алоҳида раҳмат айтсак арзийди. Негаки йил бошида жамоанинг асосий таркиб ўйинчилари "Пахтакор"га ўтиб кетишди. Рўзиқул Бердиевда селекция ишларини кўнгилдагидек олиб бориш имкони бўлмади. Шунга қарамай "Насаф" гуруҳда ўзини кўрсата олди.

Қуръа натижаларидан кейиноқ "Насаф" рақиблари орасида "Персеполис" билан "Ал Садд"нинг имкониятлари бирмунча юқори баҳоланганди. Қолаверса, таркиб бўйича улар кучли, тан олайлик. Аммо "Насаф" ўз майдонида "Ал Садд"ни, уйда ва сафарда "Ал Васл"ни мағлуб эта олди. Шунинг ўзиёқ катта гап.

Энг муҳими, "Насаф" ўз майдонида ютқазмади. Мухлислари учун ўйнаб берди. Натижада 10 очко тўплади. Лекин бу гуруҳдан чиқиш учун етарли бўлмади. Эътибор беринг, "Насаф" 10 очко тўплаб ҳам гуруҳдан чиқа олмади, бошқа гуруҳларда "Ал Жазира" 8, "Зоб Аҳан" 7, "Ал Айн" 10 очко билан кейинги босқичга йўл олишди. Нимаям дердик, бу - футбол.

Бир сўз билан айтганда, "Насаф" ОЧЛни мардонавор тарк этди. "Насаф"дан фарқли ўлароқ "Локомотив" фақат иккита беллашувда ғалабага эришди. "Темирйўлчилар" уйда ва сафарда БААнинг "Ал Ваҳда" клубини мағлуб этишди. Жамоа "Ал Дуҳайл"га икки бор мағлуб бўлди, қолаверса сафарда "Зоб Аҳан"га ютқазди ва ўз майдонида дуранг ўйнади.

"Локомотив"нинг ҳозирги таркиб билан бемалол гуруҳдан чиқишга қурби етарди. Майли, "Ал Дуҳайл" кучли дейлик, лекин "Зоб Аҳан"нинг "Локо"дан устун томони йўқ. "Локо" керак бўлса бу рақибни иккала ўйинда ҳам мағлуб этадиган салоҳиятга эга эди, аммо нимадир бўлди. Мураббийлар "Локо" қайд этаётган натижа, ўйинида юзага келган пасайиш вақтинча ҳолат дейишдан чарчамаяпти. Лекин бу вақтинча ҳолат қачонгача давом этишини ҳеч ким айтиб бера олмайди.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика