UZ

Сўнгги янгиликлар

21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  0 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  2 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  1 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  18 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  1 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  10 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0 16:34"Андижон" 7 январь куни Туркияга йўл олади  5 16:06Португалия — йилнинг энг яхши терма жамоаси  9 15:41Фарғона вилояти футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди  2

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи Янгиликлар

"Локомотив"нинг Доҳага иккинчи ташрифи

Кеча "Насаф" Қаршида ажойиб ўйин кўрсатган ҳолда муҳим ғалабани қўлга киритди. ОЧЛ 3-тур учрашувида "Насаф" ўз майдонида Қатарнинг "Ал Садд" клуби 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўйин жуда қизиқарли кечди. Стадион мухлислар билан тўлиб тошди. Айтиш мумкинки, "Насаф" европача футбол намойиш этиб берди. Рақибга қараганда бўйи паст болалар қатарликларни айниқса иккинчи таймда довдиратиб қўйишди. Ягона гол пенальтидан киритилди. Қизиғи шундаки, "Насаф" ўз майдонидаги иккита учрашувни ҳам 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан якунлади. Ва иккала гол ҳам стандарт вазиятдан киритилди.

Бугун эса "Локомотив" курашни давом эттиради. "Темирйўлчилар" Доҳада "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлишади. "Ал Дуҳайл" бу сиз-у бизга яхши таниш бўлган "Лаҳвия" билан "Қатар СК"нинг жамланмасидир. "Ал Дуҳайл" ОЧЛ дастлабки икки турида ғалабага эришди. Жамоа ҳисобида олти очко бор. "Локомотив" эса битта ғалаба билан учинчи ўринни эгаллаб турибди. "Ал Дуҳайл" ички чемпионатда ҳам пешқадамлик қилишда давом этмоқда.

Бу жамоа 51 очко билан биринчи ўринда боряпти. Иккинчи ўриндаги "Ал Садд" ҳисобида 46 очко мавжуд. "Ал Дуҳайл" ўтган турни айнан "Ал Садд"га қарши ўтказиб, 4:3 ҳисобида ғалабага эришди. "Локомотив" эса Навоийда "Қизилқум"ни 3:0 ҳисобида доғда қолдириб қайтди. Ўз тарихида кетма-кет тўртинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган "Локомотив" бугун иккинчи марта Доҳада ўйин ўтказади.

Биринчиси 2015 йил "Ал Садд"га қарши кечганди. Энди эса жамоа "Ал Дуҳайл" меҳмони бўлади. Албатта, "Ал Садд" билан Доҳадаги ўйиндан илиқ хотиралар қолмаган, чунки жамоа 2:6 ҳисобида имкониятни бой берганди. Аммо Тошкентдаги жавоб баҳсида "Локомотив" бу рақибини 5:0 ҳисобида "парчалаб" ташлагани ҳамон ёдимизда.

Кеча "Насаф" бир чиройли ғалабага эришиб дилларни хушнуд қилди. Бугун эса "Локомотив"дан ҳам ижобий натижа кутиб қоламиз. "Насаф" Қатар клубини мағлуб этдими, демак "Локо" ҳам бу мамлакат жамоасини енга олади. Сардор Рашидов айтиб ўтганидек, арабларда пул кучли, ўйин томонлама эса бизникилар кучли. Демак, буни амалда исботлаш керак. "Ал Дуҳайл" - кучли рақиб, лекин бу жамоани ҳурмат қилган ҳолда айта оламизки, "Локомотив" астойдил ўйнаса бемалол Доҳадан ютуқ билан қайтиб келишни уддалайди. Фақат "Зобаҳан" билан ўйин сценарийси такрорланмаса бўлгани.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика