ОЧЛ. "Локомотив" рақиби ғалабага эришди
02 фев 2017 12:43
Янгиликлар
ОЧЛ. "Локомотив" рақиби ғалабага эришди
"Локомотив"нинг Осиё чемпионлар лигасидаги дастлабки рақиби "Ал Таавон" кеча ўз майдонида "Ал Шабаб"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
Биринчи таймнинг 27-дақиқасида Муҳаммад Ал Сайари ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқага келиб Муса Ал Шамри ҳисобни 2:0га етказди. Ушбу ўйиндан сўнг "Ал Таавон" ҳисобида 21 очко бор ва жамоа 6-ўринда бормоқда. Саудия Про лигасида 14та жамоа иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган "Ал Таавон" - "Локомотив" учрашуви 20 февраль куни ўтказилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар