

«Санфречче Хиросима» (Япония) ўз майдонида «Кашима Антлерс»дан (Япония) устун (3:2) келди. Бироқ, икки ўйин натижасига кўра (3:3) кейинги босқичга чиқа олмади.
«Шандонг Луненг» (Хитой) ҳамда «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) ўртасидаги баҳсда эса биринчи учрашувдаги каби мезбонлар фойдасига 2:1 ҳисоби қайд этилди ва шу сабабдан ғолиб номини аниқлаш учун жамоалар қўшимча таймларда ҳаракат қилишди. Экстра таймларда эса ҳар иккала дарвозаларга яна биттадан гол киритилди. Футбол лотореясида эса Фабио Каннаваро устозлигидаги «Гуанжоу Эвергранд» омадлироқ (5:6) чиқди.
«Санфречче Хиросима» (Япония) – «Кашима Антлерс» (Япония) 3:2 (0:1)
«Эдион».
Голлар: 33 – Дои 0:1, 66 – Инукаи (авт.) 1:1, 72 – Сасаки 2:1, 89 – Дои 2:2, 90+6 – Патрик 3:2.
Биринчи ўйин: 0:1.
«Шандонг Луненг» (Хитой) – «Гуанжоу Эвергранд» (Хитой) 2:1 (0:1)
«Цзинань».
Голлар: 13 – Паулиньо 0:1, 62 – Ҳаибин 1:1, 70 – Феллайни 2:1, 93 – Лиу 3:1, 103 – Паулиньо 3:2.
Пенальтилар серияси: 5:6.
Биринчи ўйин: 1:2.




