

21 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг шартномага имзо чекади.
"Такума иқтидорли ёш форвард ва унинг келажаги бор" - дейди "Арсенал" устози Арсен Венгер.
Ҳозирча трансфер нархи ва шартнома муддатлари ҳақида маълумот ошкор этилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Асано 2015 йилда "J-League"нинг (Япония чемпионати) энг яхши ёш футболчиси деб топилган эди.



