UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49АПЛда апрель ойининг энг яхши футболчиси аниқланди  0 16:26Ўзбекистон Кубоги. 3-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 16:02Суперлига. 9-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор" ва "Навбаҳор" 1 нафардан йўқотишга эга   1 15:42Лени Йоро "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусда  5 15:13Малуда "Челси"га Осимхенни трансфер қилишни маслаҳат берди  0 14:44"Барселона" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр  1 14:17"Барселона" "Челси" ҳимоячисини харид қилмоқчи  1 13:49Breaking! Хаби Алонсо "Реал" билан неча йиллик шартнома тузиши маълум  12 13:28Бу йил қайси клублар кучли учликда бўлади?  2 12:45Нега мураббийлар ёшларни кашф қилмайди?  1 12:13"Андижон" – мухлислар ташрифи бўйича етакчи!  19 11:45Тарихий рекорд: "Интер" "Барселона" билан ўйин чипталаридан 14,7 млн евро ишлаб олди  7 11:19"Барселона" "Интер" футболчисини сотиб олмоқчи  7 10:51Арсен Венгер “Арсенал“нинг финалга чиқа олмаганига фикр билдирди  1 10:20Дэвид Бекхэм Англия жамоасини ҳам сотиб олди  6

ОЧЛ Ғарб минтақасининг 1/8 финал саватчалари маълум. Ўзбекистонга "Ал Насср" келиши мумкин Янгиликлар

ОЧЛ Ғарб минтақасининг 1/8 финал саватчалари маълум. Ўзбекистонга "Ал Насср" келиши мумкин

Осиё Чемпионлар лигаси Ғарб минтақасида 6-тур ўйинлари якунига етиб, 1/8 финалга йўлланма олган барча жамоалар номи маълум бўлди.

Унга кўра, Ғарб минтақасидан 8 жамоа – "Ал Айн", "Ал Иттиҳод", "Ал Ҳилол", "Ан Насср", "Насаф", "Навбаҳор", "Сeпaҳон" ва "Ал Файҳа" кейинги босқичга йўлланма олди.

ОЧЛ регламентига биноан, 28 декабр куни ўтказиладиган қуръа ташлаш маросимидан олдин 8 жамоа иккита саватчага ажратилади. 1-саватчадан 5та гуруҳдаги 4та энг яхши натижага эга 1-ўринлар жой олса, 2-саватчадан энг ёмон натижа қайд этган гуруҳ пешқадами ва 2-ўрин билан чиққан 3 жамоа жой олади. Қарши клуби гуруҳ пешқадамлари орасида энг кам очко тўплагани сабабли, 2-саватчадан жой олди.

ОЧЛ. 1/8 финал қуръа саватчалари:

1-саватча: "Ал Айн", "Ал Иттиҳод", "Ал Ҳилол", "Ан Насср"

2-саватча: "Насаф", "Навбаҳор", "Сeпоҳон" ва "Ал Файҳа"

Маълумот учун, ОЧЛ нимчоракфинал дастлабки баҳслари 12-13 февраль кунлари 2-саватчадаги жамоалар майдонида, жавоб учрашувлари эса бир ҳафтадан кейин – 19-20 февраль кунлари 1-саватчадаги жамоалар уй стадионида бўлиб ўтади.

Рейтинг: +36   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика