ОЧЛ-2020. “Виссел Кобе” йирик ғалабага эришди, Иньеста 2та пас берди ва илк хет-трик қайд этилди

Eldor Akmurzayev
12 фев 2020
Осиё Чемпионлар Лигасининг 1-тури доирасида бугун “G” ҳамда “H” гуруҳидан ўрин олган учрашувлар бўлиб ўтди.

“Чонбук Моторс” ўз майдонида “Йокогама”га енгилган (1:2) бўлса, “Виссел Кобе” Малайзиянинг “Жохор Дарул Тазим” клубига ҳеч қандай имконият қолдимади – 5:1. 

Кобеликлар сардори Андрес Иньеста 2та голга ассистлик қилди. Шунингдек, унинг жамоадоши Кейдзиро Огава рақиб дарвозасига уч бора аниқ йўл топиб, жорий мусобақадаги илк хет-трик муаллифига айланди. 

"G" гуруҳи. 1-тур.

“Чонбук Моторс” (Ж.Корея) - “Йокогама” (Япония) 1:2

Голлар: Эндо 32, Ким Су (аг) 37, Чо 80

Четлатишлар: Сон Жун Хо 69, Ли Ён 82

"H" гуруҳи. 1-тур.

“Виссел Кобе” (Япония) - “Жохор Дарул Тазим” (Малайзия) 5:1

Голлар: Огава 13, Сафави (пен) 27, Фурухаши 28, Огава 58, Дуглас 65, Огава 72,

 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia