

«Истиқлол» украиналик легионер Артем Барановский ва Алишер Шарипов билан шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Икки футболчи ҳам клубни тарк этди. Барановский «Истиқлол»га 2017 йил бошида келган, Шарипов эса Душанбе клубига ўтган йил қишда ўтганди.



