ОЧЛ–2017. “Ал-Тавун” – “Локомотив” учрашуви уммонлик ҳакамларга топширилди
04 фев 2017 14:19
Янгиликлар
ОЧЛ–2017. “Ал-Тавун” – “Локомотив” учрашуви уммонлик ҳакамларга топширилди
Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “А” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Тавун” (Саудия Арабистони) – “Локомотив” (Ўзбекистон) учрашуви уммонлик ҳакамлар бригадасига топширилди.
Мазкур учрашувга бош ҳакам сифатида Аҳмад Абу Бакар Саид Ал-Каф тайинланди. Унга қанотларда Ал-Маҳайи Ҳамид Сулаймой Марҳун ҳамда Ал-Амри Абу Бакар Салим Маҳад ёрдам беради. Захира ҳаками вазифаси баҳрайнлик Исо Абдулла Ҳасан Муҳаммад Алига юклатилди.
Учрашув комиссари – Талал Али (Иордания). Ҳакамлар назоратчиси вазифасини Ҳалид Жасим Ҳалифа Алдуки Алсенаани (БАА) бажаради.
“Ал-Тавун” – “Локомотив” ўртасидаги учрашув 20 февраль куни Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрида бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар