ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашувини япониялик ҳакам бошқаради
10 фев 2017 15:39
Янгиликлар
ОЧЛ–2017. “Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашувини япониялик ҳакам бошқаради
Осиё Чемпионлар Лигаси–2017 турнири “С” гуруҳи 1-туридан ўрин олган “Ал-Аҳли” (Саудия Арабистони) – “Бунёдкор” (Ўзбекистон) ўртасидаги учрашувни япониялик ФИФА рефериси Рюжи Сато бошқариб боради.
Унга қанотларда ҳамюртлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беради. Захира ҳаками сифатида яна бир япониялик рефери – Араки Юсуке ишлайди.
Учрашув комиссари этиб хитойлик Хуанг Сонг тайинланди. Ҳакамлар назоратчиси вазифасини иорданиялик Исмоил Аднан Исмоил Алҳафи бажаради.
“Ал-Аҳли” – “Бунёдкор” учрашуви 21 февраль куни Саудия Арабистонининг Жедда шаҳрида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 20:15 да бошланиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар