UZ

Сўнгги янгиликлар

02:03Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Бетис"ни мағлуб этди  3 01:59Лига 1. ПСЖ "Дижон" дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритди  0 01:55UFC. Хабиб Нурмегомедовнинг узоқ кутилган жанги якунланди  35 01:53АПЛ. "Ливерпуль" иродали ғалабага еришди   36 01:30Хабиб - Гэтжи. UFC 254 турниридан ОНЛАЙН давом этмоқда  18 00:51Сульшер: "Рақиб посбони ажойиб ўйин кўрсатди"  2 00:48Ўзбек спортчиси UFC'да дебют қилди ва бугунги турнирдаги бошқа натижалар  2 00:20Бундеслига. “Боруссия Д” йирик ҳисобда ғалаба қозонди  7 00:15"Манчестер Юнайтед" ушбу мавсум "Олд Траффорд"да ғалаба қозона олмаяпти  3 23:55Гризманн ушбу мавсумда самарадорлик қайд эта олмаяпти  12 23:40Зидан рекордчига айланди  38 23:20МЮ - "Челси" 0:0 ёхуд АПЛда турнинг марказий учрашуви шу бўлса...  72 23:05АПЛ. "Ливерпуль" – "Шеффилд Ю": Алиссон ва "трио" асосийда!   10 22:57РПЛ. "Спартак" сафарда "Краснодар"ни мағлуб этди  0 22:50А Серия. "Интер" "Женоа"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов эса захирадан майдонга тушди  105

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Ўзбекистон ОФК рейтингида қанча очко тўплади? Янгиликлар

ОЧЛ 1/8 финали олдидан: Ўзбекистон ОФК рейтингида қанча очко тўплади?

Таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистоннинг ОФК рейтингидаги тўплаган очколари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"10 йил ичида илк бор "Пахтакор" ОФК Чемпионлар Лигаси 1/8 финали чиқди, бугун бу босқичда ўйнайди ва ОФК клублар рейтингини гапириш ҳозир ўринли бўлади. "Пахтакор"нинг ушбу мавсумдаги муваффақияти Ўзбекистонга 13 балл олиб келди: 10 - гуруҳ босқичидаги тўпланган ҳар бир очко учун ва 3 - 1/8 финалга чиққанлик учун. "Локомотив" ва "Бунёдкор" тўплаган баллар билан 13,900 оламиз ва бу Ўзбекистон учун бир мавсумдаги энг яхши кўрсаткичдир. Бунгача рекорд 2009 йилда бўлган, унда "Бунёдкор" ва "Пахтакор" Чемпионлар лигаси чорак финалига, "Нефтчи" эса ОФК Кубоги чорак финалига қадар етиб борганди. Ўшанда бир мавсум учун 13,556 (ОФК Кубоги "Нефтчи"нинг очколари 3га бўлинмаганда 17,500) эди.

Айтганча, биз нега "Пахтакор"ни гуруҳ босқичида 11 эмас фақатгина 10 очко тўплаган деб ҳисобламоқдамиз? "Ал Ҳилол" ва "Ал Ваҳда" натижаларини рейтингдан чиқариб ташлаш гарчи бу ОФК рейтингини ҳисоблашдаги ҳужжатларда ўз аксини топмаган бўлса ҳам мантиқан тўғри.

Аммо менинг сизлар учун ёмон хабарим бор. Жорий мавсумдаги рекорд ҳисобга олинмайди. Чунки 2020 йилдаги рейтинг ҳисобга олинмайди. ОФК Кубоги охирига қадар ўйналмаганини ҳисобга олсак, бу ҳам мантиқандир.

Бу нимани англатади? 2023 йилдаги клублар мусобақасидаги квоталарни ҳал қиладиган 2021 йилги рейтингга фақат уч мавсум киради - 2018, 2019 ва 2021.

Бу шунингдек 2024 йилдаги квотани аниқлайдиган 2022 йилдаги рейтингга ҳам тегишли. Бунда 2019, 2021 ва 2022 йилги мавсумдаги натижалар ҳисобга олинади.

Тўлақонли тўрт йиллик цикл 2026 йилдаги квоталарни аниқлаб берадиган 2024 йилдагина бўлади. Коронавирус ҳали узоқ вақт ўзини эслатиб туради", - деб ёзади Никимбаев.

Рейтинг: -20   

Фикрлар

+9   
26 сен 16:54:41
TERMIZ TUMANI NAMUNA
BUGUN PAXTAKOR G‘ALABA QOZONIB CHIROYLI O‘YIN KUTIB QOLAMIZ OLG‘A PAXTAKOR BIZ SEN BILAN. BUGUN YUTASAN NASIB PAXTAKOR
+5   
26 сен 17:54:46
silver city
Пахтакорга халкаро уйинларда омад, бугун форсларни ютса керак минимал хисобда
+4   
26 сен 17:57:43
Farpi 2-16
Ойбек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
пахтакор 0-2 ютқазади ман курасила
ha sotqin ekansiz
+3   
26 сен 17:57:25
Farpi 2-16
Ойбек фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
пахтакор 0-2 ютқазади ман курасила
ha sotqin ekansiz
+3   
26 сен 17:18:55
..:::SHERZODBEK:::..
ПАХТАКОР ЮТАСАН ОЛГА ЙИГИТЛАР, УЗБЕКИСТОН МУХЛИСЛАРИНИ ХУРСАНД КИЛ.
+2   
26 сен 19:22:33
Amakisi
СИЗ ЭНГ ЗЎРИСИЗЛАР!!! КЛУБЛАРНИ ШЕРИСИЗЛАР!! БОС ОЛҒА, ПАХТАКОРИМ!!!
+2   
26 сен 17:44:26
Real_Liverpul_Nasaf
CH E L S E A фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Tög'risi jonga tegdi OFK ni reglamentlari... Har yili arablar bilan tushaveradi, tushaveradi... Sharq va G'arb deb ajratmasdan aralashtirib qura qilish kerak...
Sababi sharq jamolar bilan g'arb jamoalar aralashtirib uynatishga osiyo qit'asi kattali qiladi ya'ni yul uzoq bulib ketadi birinchi joydan ikkinchi joyga borishga 2-3 talab samalyot almashtirishga tug'ri keladi
+2   
26 сен 17:36:49
CH E L S E A
Tög'risi jonga tegdi OFK ni reglamentlari... Har yili arablar bilan tushaveradi, tushaveradi... Sharq va G'arb deb ajratmasdan aralashtirib qura qilish kerak...
+2   
26 сен 17:21:05
jizzax_so'g'diyona
Nimaga xar safar shunaqa yangiliklarni A.Nikimbaev orqali bilamiz. Nimaga uzimizda ishlaydigan AQL lilar kupku.
+1   
26 сен 20:13:16
Ойбек
Farpi 2-16 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
ha sotqin ekansiz
дустим тугри тушун хаммаси хароб
+1   
26 сен 19:56:31
Jaloliddin 1993
Бугун ютамиз худо хохласа
+1   
26 сен 19:21:33
Amakisi
ПАХТАКОРИМ, ҒАЛАБА КУТАМИЗ! ОМАД СИЗГА ЙИГИТЛАР, СИЗ ЭНГ ЗЎРИСИЗЛАР!!!
+1   
26 сен 18:21:53
Кatar-2022
Ha endi arab jamoalari bu yil ko'p ochko yo'qotgandan keyin hisobga olinmaydida. 13 ochkoni bizga osonlikcha berib qo'yishmaydi
+1   
26 сен 16:51:39
Özil10
Iya nmadigani 2020 di achkola hisobga olinmidi diganmi
   
26 сен 21:39:37
ARSENAL N 1
Turkler Forslarga qarşi Olğa TURKLAR
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика