"Обод": Ўринбосарларимиз ютқазди, асосий таркиб эртага ўйнайди

Narzulla Saydullayev
3 фев 2017
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган жамоаларимиз назорат учрашувларида майдонга тушишда давом этади.

Бугун Вячеслав Тигай бошчилигидаги ўринбосарларимиз "Обод" майдонида Тошкент шаҳар чемпионати иштирокчиси "Намуна"га қарши майдонга чиқиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Эртага асосий таркиб аъзолари ҳам навбатдаги назорат учрашувида майдонга тушади. Рақиб - "Қизилқум". "Обод" майдонида бўлиб ўтадиган мазкур беллашув 15:00да бошланади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcobod.uz