«Обод» ФК мухлислари сафига қўшилинг!
05 апр 2016 15:03
Янгиликлар
«Обод» ФК мухлислари сафига қўшилинг!
“Обод” футбол клуби ҳам аста-секин профессионализм сари одимламоқда.
Бунга мисол тариқасида жамоада мухлислар клуби, яъни фан-клуб ташкил этилаётганлигини айтиш мумкин. Агар сиз севимли жамоангизни уй ва сафар учрашувларида стадионда туриб қўллаб-қувватлаш истагида бўлсангиз, “Обод” жамоаси мухлислар клубига аъзо бўлинг. Бунинг учун сиздан кўп нарса талаб қилинмайди: паспорт (ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома-метрка) нусхаси ҳамда икки дона 3х4 ўлчамдаги фотосурат тақдим этсангиз кифоя. Натижада бутун мавсум давомида севимли жамоангизни уй ва сафар учрашувларида қўллаб-қувватлаш имконига эга бўласиз. “Обод” ПФК фан-клубига аъзо бўлиш учун қуйидаги рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин.
+ 99893 231-03-04 (Баҳодир ака)
+ 99893 687-53-78 (Тохир)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Эрон билан дуранг ўйнадик. Гуруҳдан чиқиш масаласи охирги турга қолди
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади
Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?
Фикрлар