Обит яна футбол ўйнай оладими?

Narzulla Saydullayev
24 апр 2024
«Рома» ҳимоячиси Обит Эван Н'Дика Италия А серияси 32-турида «Удинезе»га қарши баҳсда ўзини ёмон ҳис қилган ва ўйин тўхтатилганди.

Футболчи дарҳол шифокорлардан ёрдам олган ва замбилда трибуна остига, сўнгра шифохонага олиб кетишганди. Ўйин охирига етказилмаганди.

Рим клуби матбуот хизматига кўра, Н'Дика кардиологик тестлардан ўтди. Текширувлар юрак патологик касалликларини аниқламади. Шундай қилиб, тез орада Обите яна яшил майдонга қайтиши мумкин бўлади. Фақат унинг ҳолати текширувда бўлади.

 

 





Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: asroma.com