Оби Микел: "Челси"даги вазиятни фақат Моуриньо тўғирлай олади

Aslanov Jasurbek
2 ноя 2015
"Челси" ярим ҳимоячиси Жон Оби Микелнинг таъкидлашича, жамоадаги барча футболчилар бош мураббийи Жозе Моуриньони қўллаб-қувватлайди.

"Бутун жамоа Моуриньони қўллаб-қувватлайди. Ҳар бир футболчи вазиятни тўғирлаш учун машғулотларда бор кучи билан ишлаяпти. Вазиятни тўғирлайдиган мураббий бор бўлса, ўша Моуриньо.

Ўтган мавсумда биз у билан икки совринни қўлга киритдик, Англия чемпионига айландик. У "Челси" тарихидаги энг муваффақиятли мураббий. Ҳозир кўпчилик унинг кетишини истаяпти.

Моуриньо клубни шундай тарк эта олмайди. Натижалар бўлади, бунга вақт керак" - дейди Оби Микел.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN FC