Обамеянг, Мане ва Махрез Африкада йил ўйинчиси бўлишга номзод

Aslanov Jasurbek
23 дек 2016, 01:05
Африкада йил ўйинчиси совринига эгалик қилиши мумкин бўлган ҳал қилувчи учта номзод номи аниқ бўлди.

Ушбу ном учун “Боруссия” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг, “Ливерпул” футболчиси Садо Мане ва “Лестер” етакчиси Риёд Махрез даъвогарлик қилишмоқда.

Ушбу соврин 5 январь куни Нигерия пойтахти Абужа шаҳрида ташкиллаштириладиган тантанали маросимда ўз эгасига топширилади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Африка футбол федерацияси расмий сайти