Обамеянг фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Alisher
6 июн 2023
"Ал Шабаб" Обамеянгни олиб келмоқчи.

"Ал Шабаб" клуби габонлик ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи. Февраль ойида Пьер-Эмерик Обамеянг MLS'дан тушган таклифни қабул қилмаганди, ўшанда у ҳали Европада ўйнаш ниятида эканлигини маълум қилган.

Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 22 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди. Обамеянгнинг "Челси" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.


AlisherМуаллиф
Манба: championat.com