Обамеянг дерби олдидан "Арсенал"га мурожаат қилди

Sherzod Nurmatov
4 ноя 2022
Шу ҳафта охирида Англия Премьер-лигасида "Челси" ва "Арсенал" ўртасидаги "Лондон дербиси" бўлиб ўтади.

Ушбу тўқнашув олдидан "BT Sport" нашри анонс эълон қилди. Унда айни дамда "Челси" шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг асосий қаҳрамон сифатида тилга олинди. Хабарингиз бор, габонлик футболчи илгани "Арсенал"да ўйнаган.

"Арсенал", шахсий ҳеч нарса нарса йўқ. Мен қайтдим, мен кўкман, мен тайёрман. Қани кетдик!", – деди Обамеянг.

"Челси" – "Арсенал" учрашуви 6 ноябрь, якшанба куни ўтказилади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: BT Sport