UZ

Сўнгги янгиликлар

11:52Ўзбекистон кубоги: “Чиғатой” — “Яшнобод” учрашуви 16:00да бошланади  0 11:52Ҳедира жорий мавсум бошқа майдонга тушмайди  0 11:48Чемпионлар лигасини миллионларга сотиб олиш мумкин эмас  11 11:21Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғин доирасида 2та назорат учрашуви ўтказди  2 11:10Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  1 10:44"Ювентус" трансфер рўйхатига Салоҳ ва Юмтити киритилди  9 10:37MLS жамоалари сони 30тага етиши мумкин  1 09:45“Арсенал” ва “Тоттенхэм” тарихда илк марта бир мавсумнинг ўзида Еврокубоклар ярим финалига чиқди   20 09:30Унаи Эмери: “Биз ғалабадан мамнунмиз”   8 09:12Карло Анчелотти: “Арсенал” гол урган заҳоти, биз ишончни йўқотдик”   7 09:02Европа Лигаси. Ҳафта ўйинчиси номига даъвогарлар маълум бўлди   20 08:56“Арсенал” сўнгги 24 йил ичида Еврокубоклар ярим финалида қаторасига икки марта ўйнайди   4 08:54Olamsport: Бугун бошланадиган бокс бўйича Осиё чемпионати трансляцияси ва бошқа хабарлар  0 08:48Дрис Мертенс: “Вазиятлар бўлди, аммо фойдалана олмадик”   0 08:43Жиру “Челси”нинг “Славия”га қарши ўйиндаги барча голида иштирок этди   3

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз Янгиликлар

ОАВ вакилларини ўзбек футболининг янги китоб-энциклопедияси тақдимотига таклиф этамиз

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ёзилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китоби Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмаги остида нашрдан чиқди.

Эртага 16 апрель куни соат 10:30 да Миллий олимпия қўмитасининг мажлислар залида таниқли футбол фахрийси, ўзбек футбол шарҳловчилиги мактаби асосчиларидан бири, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Олтин қалам” миллий мукофоти лауреати Ахбор Имомхўжаев янги китобининг тақдимотини ўтказади.

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб ёзилган “Аср футболидаги асл қадрдонларим” номли китоби Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси кўмаги остида нашрдан чиқди.

800 саҳифадан иборат ушбу китобда ўзбек футболига оид кўплаб тарихий материаллар, хотиралар, қизиқарли фактларни кўришимиз мумкин. Шунингдек, унда футболимиз тарихида ёрқин из қолдирган мураббий, футболчи, мутахассис ва спорт журналисти сифатида фаолият олиб борган машҳур инсонлар ҳақида ҳам қатор қимматли маълумотлар учрайди.

Ахбор Рустамович ушбу китоб устида роппа роса 12 йил ишлади. Ўзбек футболи энциклопедияси, деб аташ ҳам мумкин бўлган мазкур китобнинг чоп этилиши нафақат муаллиф ҳаёти, балки ўзбек футболи тарихида ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Ҳурматли ОАВ вакиллари, сизларни ушбу китобнинг тақдимот маросимида иштирок этишга таклиф этамиз!


Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
15 апр 20:06:39
XO'JA
Husayn Boyqaro Navoiydan ''Xamsa'' asarini qabul qilib olganidan keyin tan berish va ehtirom ma'nosida otda o'tirgan Alisherga jilovbardorlik qilib o'zi piyoda holda Hirot ko'chalarini sayr qildirgan ekan. Xabarga kirishim bilan shu voqea esimga tushdi...
   
15 апр 19:53:10
XO'JA
Tabarruk insonning tabarruk kitobi. Ming rahmat, AXBOR AKA!
-4   
15 апр 13:36:14
Alan QOUTERMEYN
Yndan kora sariq devni minib asarini oqib bolalikni eslagan yaxshi.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг