ОАВ: «Реал» аввалроқ Коутиньони сотиб олишдан бош тортган»

Omonjon To`xtamirzayev
26 июл 2017
Испан ОАВнинг хабарига кўра, «Барселона»га ўтишга розилик билдирган «Ливерпуль» футболчиси Филиппе Коутиньо аввалроқ «Реал Мадрид» сафида пайдо бўлиши мумкин бўлган.

Маълум бўлишича, Каталонияликлар билан музокара бошлашдан аввал бразилияликнинг агенти Киа Джурабчиан футболчи хизматларини «қаймоқранглилар»га таклиф қилган. «Реал Мадрид» вакиллари эса футболчи учун сўралган 70 миллион фунтни тўлашни исташмаган. Сабаби, испанлар Коутиньо «Реал» даражасидаги юлдуз эмас ва мухлислар ёқимтойига айлана олмайди деб ҳисоблашган.

«Реал»дагилар «Барселона» раҳбарлари ярим ҳимоячини футбол тарихидаги энг қиммат футболчилардан бирига айлантирмоқчи эканлигидан ҳайратда.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: soccer.ru