

Манбанинг хабарига кўра, 39 ёшли футболчи март ойидаёқ Швеция терма жамоасига қайтиши мумкин. У ой охирида ЖЧ-2022нинг саралаш басҳларида қатнашиши кутилмоқда.
Ибрагимович 2001 йилдан 2016 йилгача терма жамоада ўйнаган. У умумий 116 ўйин ўтказиб, 62 та гол урган.
Шведлар март ойида Грузия (25 март), Косово (28 март) ва Эстония (31 март) билан тўқнаш келади.



