Н'Зонзи "Коньяспор" аъзосига айланди

Sherzod Nurmatov
26 авг 2023
Франция терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Стивен Н'Зонзи фаолиятини Туркияда давом эттиради.

34 ёшли футболчининг янги жамоаси "Коньяспор" бўлди. У янги клуби билан мавсум охиригача мўлжалланган шартнома тузди.

Ярим ҳимоячи олдинги икки мавсум Қатарнинг "Ал Райян" жамоасида ҳаракат қилганди. 

Н'Зонзи Франция терма жамоаси учун 2017 йилдан 2020 йилгача 20 та ўйин ўтказган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: CNN Türk