“Ньюкасл” ёзда МЮ дарвозабонини сотиб олмоқчи

Eldor Akmurzayev
22 мар 2022, 09:25
“Манчестер Юнайтед” кипери Дин Хендерсон фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттириши мумкин.

“Ньюкасл” киперга қизиқишини сақлаб қолган ва ёзда у билан шартнома имзоламоқчи. 25 ёшли Хендерсон “қизил иблислар” таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти. Шу туфайли, у жамоасини алмаштиришга қарши эмас.

Диннинг МЮ билан амалдаги келишуви 2025 йил ёзигача мўлжалланган. Дарвозабон жорий мавсум клуб либосида 5 ўйинда қатнашиб, 7 та тўп ўтказиб юборди.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano