

“Натижадан жуда ҳам хафамиз. “Ньюкасл” ғалаба қозониши шарт эди. Жамоа ўз режасини мукаммал бажарди ва дурангдан ҳам кўпроғига ҳақли эди.
Баҳс охирларида Де Хеа Альмироннинг зарбасини қандай қайтарганини билмайман. Бу ақлга сиғмайдиган ҳолат. Нима бўлганда ҳам бугун қайта қурилаётган “Ньюкасл”ни кўрдик. Ҳар бир ўйинни шу даражада ўтказишни истаймиз, очко тўплашда давом этишимиз лозим”, дейди Хау.



