

"Ньюкасл" клуби янги мавсумни Чемпионшипда бошлайдиган "Лестер" клубидан вингер Харви Барнсни сотиб олди. Клуб ушбу трансфер учун 38 млн евро сарфлади. Барнс билан шартнома беш йилга тузилди.

Маълумот учун, Харви Барнс "Лестер" тарбияланувчиси ҳисобланади. У клуб таркибида 187 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол ва 32 та ассист қайд этганди.



