"Ньюкасл" Кейлор Навасга қизиқиш билдирмоқда

Mirjalol Normatov
16 янв 2022
"Ньюкасл" ПСЖ дарвозабони Кейлор Наваснинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

"RMC Sport" хабарига кўра, инглиз клуби посбонни қишдаёқ таркибига қўшиб олиш учун музокараларни бошлаб юборган. Аммо коста-рикалик посбон мавсумни Парижда якунлаб қўйишни режалаштирмоқда.

Ушбу мавсумда 35 ёшли Навас ПСЖ таркибида барча турнирларда 17 ўйинда қатнашиб, 17 гол ўтказиб юборди. Унинг клуби билан келишуви 2024 йил ёзига қадар давом этади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: RMC Sport