

Биринчи бўлимдаги эпизодларидан бирида 30 ёшли англиялик футболчининг тиши синди. Қайд этиш жоиз, Уилсон тезда майдонга қайтишга муваффақ бўлди. Каллум гол ура олмаган бўлса-да, жамоасига "тўпчилар"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этишда ёрдам берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Каллум Уилсон Англия чемпионатида "қирқлар" таркибида 17 та ўйин ўтказиб, олтита гол урган. "Ньюкасл" айни дамда турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.


