

Футболчи Кубок ярим финали доирасидаги "Саутгемптон"га қарши биринчи ўйиндан икки кун ўтиб қоидани бузгани учун судда жавоб бериши керак бўлади.
26 ёшли ҳужумчи пайшанба оқшомида соат 01:20 да шаҳарнинг Портелэнд Роуд ҳудудида полиция томонидан тўхтатилган ва алкоголь тестидан ўтказилганда маст ҳолатда машина бошқаргани аниқланган.
Портелэнднинг Даррас Ҳолл ҳудудида яшовчи Жоэлинтон 2019 йилда "Хоффенхайм"дан 40 млн еврога харид қилинган. У пайтларда жамоани Стив Брюс бошқарар эди. Эдди Хау бошқарувга келгач, ўтган мавсумда уни чап қанот ярим ҳимоясида синаб кўрди.
Жоэлинтон жорий мавсум АПЛ баҳсларида 16 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол уриб, шерикларининг 2 та голига ҳаммуаллифлик қилди.



