UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15ЖЧ-2026 саралаши. Жанубий Корея ишончли ҳисобда, Хитой сўнгги дақиқада ғалабага эришди  0 21:10ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Қатар - Ўзбекистон 0:0 (матнли трансляция)  36 20:28Ироқ - Иордания. Асосий таркиблар маълум!  0 20:03БАА - Қирғиз Республикаси. Асосий таркиблар маълум  7 19:41"Жассим Бин Ҳамад" терма жамоамиз учун омадли ўйингоҳми?  5 19:38ЖЧ-2026 саралаши. Қатар - Ўзбекистон. Асосий таркибимиз маълум  74 19:25Кувайт - Корея Республикаси, Баҳрайн - Хитой. Онлайн натижа  0 19:05ЖЧ-2026 саралаши. Эрон КХДР устидан қийин ғалабага эришди  73 18:35Амирбек Саидов: "Осиё чемпионатида юқори мақсадни кўзлаганмиз"  0 17:16Қосимов, Аҳмедов, Зейтуллаев, Тожиев - Қатар билан ўзаро ўйинлар тўпурарлари   7 17:04Қосимовнинг жарима зарбалари, Аҳмедовнинг суперголи ва "Бунёдкор"даги 5:1. Ўзбекистон ва Қатар терма жамоаларининг ўзаро ўйинлар тарихи  4 16:40Globe Soccer Awards. Кроос, Родри, Беллингем йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси бўлишга даъвогар  3 16:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 16:20Globe Soccer Awards. Беш нафар испаниялик мутахассис йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогар  3 16:10ЖЧ-2026 саралаши. Австралия ўз уйида Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  15

Нурилло Тўхтасинов: "Теренггану"ни халқаро майдон туфайли танладим" Янгиликлар

Нурилло Тўхтасинов: "Теренггану"ни халқаро майдон туфайли танладим"

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Нурилло Тўхтасинов Малайзиянинг "Теренггану" клубига кўчиб ўтганидан хабардорсиз.

Биз Тўхтасинов билан боғланиб, янги клубидаги илк таассуротлари билан қизиқдик.

- "Теренггану"дан биринчи таклиф қачон бўлганди?
- Тахминан 2 ойча олдин Малайзия клубидан қизиқиш борлигини агентим айтганди. Ўйлаб кўрдик ва розилик бердим.




- Сир бўлмаса яна қайси клублардан қизиқиш бўлганди?

- Эроннинг "Тракторсози" ва БААнинг "Ал Иттиход Калба" клубларидан қизиқиш бўлганди.

- Нега айнан "Теренггану"ни танладингиз?

- Сабаби ушбу клуб янги мавсумда ОФК кубогида иштирок этади. Халқаро майдонда ўйнаш иштиёқи ҳамда клуб раҳбариятининг ўз олдига қўйган мақсади туфайли шу клубни танладим.

- Бош мураббий билан гаплашдингизми? У сиздан айнан нима хоҳлаётганини айтдими?

- Ҳа, албатта бош мураббий билан суҳбатлашдим. Мендан ҳужумчиларга кўпроқ ёрдам бериш, ҳамда имкон бўлиши билан дарвоза томон зарбалар беришимни сўради.

- "Теренггану"да ўзбекистонлик ҳимоячи Сардор Қулматов ҳам ўйнамоқда. Сардор клубга мослашишга қанчалик ёрдам бермоқда?

- Тўғрисини айтсам ҳали Малайзияга учиб бормасимдан Сардор ака билан гаплашиб турдим ва турли маслаҳатлар олдим. Клубга мослашишимга катта ёрдам бермоқдалар. Уйларимиз жуда яқин.




- Малайзияда чемпионат тугашига 10та тур қолди. Айни пайтда клуб 6-ўринда экан. Ўтган йил "Теренггану" чемпионатда 2-ўринни олганди. Бу йил қайси ўринни эгалласа муваффақият ҳисобланади?

- Тўғри чемпионатда ишлар у қадар зўр эмас. Лекин ҳали ўйинлар кўп ва имкон қадар юқорироқ ўринлардан бирини эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Энг асосий мақсад ОФК кубогида муносиб натижа қайд этиш.

- Клуб инфратузилмаси (стадион, база) ҳақида нима дея оласиз?

- Ажойиб. Клуб базасида 4 ёки 5та машғулот майдони борлигининг ўзи катта нарса. Бу ерда футболчилар учун барча шароитлар яратилган.

- "Нефтчи" клуби ва унинг мухлисларига нима дейсиз?

- "Нефтчи" клубига, раҳбариятдан тортиб оддий ходимгача раҳмат айтаман. Мухлислар бизни ажойиб тарзда қўллаб туришди, иккинчи даврада ҳам улардан "Нефтчи"ни бундан ҳам кучлироқ қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Иккинчи даврада "Нефтчи"га омад тилайман!



Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика