

Дастлабки баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келган бўлса, иккинчи учрашувда ҳамюртларимиз Кореялик тенгқурларидан устун келди. Ортда қолган навбатдаги йиғин ҳусусида “Бунёдкор” жамоаси аъзоси Нурилло Тўхтасинов ўз фикрларини билдириб ўтди.
- Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинлар ҳақида фикр ва мулоҳазаларингиз...Сизнингча икки жамоа тўлиқ куч билан ҳаракатландими?
- Асосий мақсадимиз ўйинимизни тўғри йўлга қўйиб, уни янада шакллантириш эди. Шунинг учун иложи борича мураббийимизнинг кўрсатмалари асосида ҳаракат қилдик.
- Биринчи учрашувдан сўнг Любинко Друлович қўшимча равишда яна қандай кўрсатмалар берди?
- Стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш кераклигини тушунтирди.
- Биласиз, кореяликлар билан осиё чемпионатида бир гуруҳдан ўрин олганмиз. Бу икки ўйиннга қарайдиган бўлсак, қитъа мусобақасида уларга қарши қандай ўйин кўрсатшимиз мумкин?
- Ҳамма нарса рўй бериши ҳеч гап эмас. Вазиятдан келиб чиқиб иш тутамиз.
- Аввалги турнирда уларни ярим финалда йирик, 4:1 ҳисобда мағлуб этганмиз. Ушбу сценарийни яна такрорлай оламизми?
- Бу сафар ўртага Олимпиада йўлланмаси қўйилган. Демак, масъулияти катта бўлган мусобақада икки терма жамоа ҳам борини бериб тўп тепади.
- Кореяликлар марказда тўпни эгаллаб тезкор ҳужумларни уюштирди, аксарият ҳолларда улар яккакурашларда ҳам устун келди. Балки йиғинга қўшилмаган Остон Ўрунов, Хожиакбар Алижонов, Азиз Ғаниевни ўрни билингандир?
- Жамоамиз аҳил ва иноқ. Агарда улар ҳам қўшилса, биз янада кучаямиз.
Абдулазиз суҳбатлашди




