

- Хорватия билан учрашув сиз учун мундиалдаги биринчиси эди. Дисквалификациядан кейин яна майдонга қайтиш қандай бўлди? Таассуротлар қанақа?
- Биринчи ўйин бўлгани учун менга жуда қийин кечди. Кейинги баҳсда бундан яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан.

- Ўша ўйинда чарчоқ кузатилмадими? Жисмоний тарафдан қийналмадингизми?
- Бироз чарчоқ кузатилди.
- Италия ҳимояда жуда тартибли экан. 4 ўйинда 1 та гол ўтказди. Ҳужумчиларга, хусусан, сизга қанчалик қийин бўлади?
- Жуда тартибли ўйин кўрсатади, албатта қийин бўлади. Худо хоҳласа, тактик тарафдан тўғри ўйнасак, тўғри позиция танласак, гол урса бўлади.
- Хорватия ва Италиянинг фарқи нимада?
- Бир-бирига ўхшамайдиган икки терма деган бўлардим. Италия қарши ҳужумда анча хавфлироқ.
Эслатиб ўтамиз, Италия – Ўзбекистон беллашуви 18 ноябрь куни 17:30 га белгиланган.



